Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Олий таълим муассасаларида тест синовлари қандай ўтказилади

06.04.2018

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари 15 кунда, ҳар куни икки сменада ўтказилади. Кунлик тест топширувчи абитуриентлар сони ўртача 57000–60000 тани ташкил этади. Натижалар эртаси куни ДТМ сайтида эълон қилинади.

 

Давлат тест маркази вакиллари матбуот анжуманида шу ҳақда хабар бердилар.

 

Тест синовлари ўтказиладиган сана ва вақт абитуриент рухсатномасида кўрсатилади. Биринчи смена соат 8.00 да, иккинчиси – соат 15.00 да бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тест синовларини ўтказиш учун 57 та бино танлаб олинди. Уларнинг энг кичиги 240, энг каттаси 6150 ўринлидир.

 

Саволлар китобида 3 та фандан тест синови топшириладиган таълим йўналишлари учун 90 та, 2 та фандан тест синови топшириладиган таълим йўналишлари учун 60 та, 1 та фандан 30 та савол бўлади. Тест топшириқларини бажариш ва жавоблар варақасини тўлдириш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт ажратилади. Тест синови ўтказилмайдиган таълим йўналишлари бўйича алоҳида истеъдод талаб этиладиган таълим йўналишлари рўйхати ҳам шакллантирилди.


Абитуриент бинога шахсни идентификациялаш воситаси, видеофиксация қурилмалари, металлодетектор орқали киритилади. Тест жараёни узлуксиз видеокузатув остида ўтади. Ўтказилган тест синови бўйича видеоёзувлар ДТМда сақланади.

 

Бу йил тест синовларига 2100 нафарга яқин назоратчи жалб этилиши кўзда тутилган. Олий таълим муассасасининг қабул комиссияси тест синови жараёнларида иштирок этмайди, раис ва масъул котиб бундан мустасно.



 

 

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48