Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Онлайн-судлов: мажлислар жадвали, видеотрансляциялар ва суднинг ҳал қилув қарорлари

26.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Олий суднинг расмий сайти орқали судга ариза бериш, жараён санасини билиш ва унда онлайн қатнашиш мумкин, деб ёзади «Народное слово».

 

Олий суд инстанцияси ўз сайтининг янги версиясини тақдим этди. Бу идоранинг расмий виртуал саҳифасигина эмас, балки долзарб ахборот ва интерактив хизматлар тақдим этиладиган фойдали веб-порталдир. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун барча маълумотлар тўртта бўлим: жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича генерацияланади.  

 

Мисол учун, алоҳида саҳифада суд мажлисларининг онлайн трансляциялари, шунингдек аввалги жараёнларнинг ўтказилган санаси, ишнинг рақами, судья ва жараён қатнашчилари қайд этилган видеоёзувлари архивига кириш мумкин. Ҳозир фақат Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг 12 та махсус жиҳозланган пилот судларида сервисдан фойдаланиш мумкин. Жорий йил охиригача яна 22 та судни, кейинги йил давомида эса яна юзтадан ортиқ судни тизимга улаш режалаштирилмоқда.  

 

Суд мажлислари жадвали электрон табло кўринишида тақдим этилган, унда судда кўриладиган иш тоифаси (жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий), минтақа ва муайян судни бирин-кетин танлаш лозим. Шундан сўнг тизим жорий календарь санадаги мазкур суддаги суд жараёнлари жадвалини шакллантиради.

 

Суднинг ҳал қилув қарорлари электрон банки шакллантирила бошлади. Шу ўринда суд ҳужжати айнан қайси: биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки назорат босқичида қабул қилинганини кўрсатиб, уни тез топиш мумкинлигини айтиб ўтмоқчимиз. Эслатиб ўтамиз, суднинг ҳал қилув қарорлари интернетда эълон қилиниши йил давомида чиқарилган иккита ҳужжатда қайд этилган эди.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52