Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

ОТБ халқаро арбитражни ислоҳ қилишда ёрдам беради

12.08.2019

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида халқаро арбитраж ислоҳотини ўтказади.

 

Бунинг учун Адлия вазирлиги ОТБнинг $225 000 ҳажмидаги техник кўмагини жалб қилади.

 

Ушбу кўмак:

  • замонавий халқаро стандартларга мувофиқ “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш, жумладан халқаро экспертлар ва ОТБ томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг турли босқичларида уни кўриб чиқиш ва хулосалар тақдим қилиш, шунингдек, Ҳукумат ва бошқа манфаатдор томонлар билан қатор маслаҳатлашувлар ўтказишга;
  • хорижий арбитраж қарорларини ва улар билан боғлиқ халқаро арбитраж низоларини тан олиш ва ижро қилиш ҳақидаги процессуал кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишга;
  • халқаро арбитраж ислоҳотини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ҳуқуқни қўлловчи сифатида судьялар ва амалиётчи-ҳуқуқшуносларнинг ҳамда ҳуқуқдан фойдаланувчилар сифатида хусусий секторнинг салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

 

Техник кўмакни амалга ошириш мақсадида ОТБ етакчи халқаро маслаҳатчилар жамоасини жалб қилади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистонда халқаро тижорат низоларини ҳал қилишнинг муқобил механизмлари ривожланишига ҳамда янада жозибадор инвестицион муҳит шаклланинишига хизмат қилади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум