Прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Прокуратуранинг бизнес ҳимоясидаги роли
Прокуратуранинг бизнес ҳимоясидаги роли
27.07.2016
Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонунида прокуратура органлари томонидан инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифа деб белгиланган. Шу қаторда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида прокуратура органлари томонидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада 2015 йил ва 2016 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқа давлат органлари ходимлари томонидан содир этилган 12 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 1200 нафардан ортиқ мансабдор шахслар маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортилди, 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди. Бунинг натижасида таҳминан 9500 нафар бизнесменнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Бош прокуратура ташаббуси билан манфаатдор вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тадбиркорлик субъектлари ва ОАВ вакиллари иштирокида ташкил этилган видеоконференция мазкур соҳага доир қонунчилик ижросини янада самарали таъминлаш масаласига бағишланди.
Видеоконференция давомида мамлакатимизда кейинги йиллар давомида қабул қилинган тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатловчи қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Ушбу тадбирда қайд этилганидек, юқоридаги қарорга асосан 194 та «ягона дарча» марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган. «Ягона дарча» марказлари орқали 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши кўзда тутилган бўлиб, фуқаролар уларда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишлари ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсатномаларни олишлари мумкин. Шу билан бирга, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бино ва иншоотларни рўйхатдан ўтказиш каби давлат хизматлари ҳам «ягона дарча» марказлари ёрдамида амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳам видеоконференция иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурада Мурожаатларни туну кун телефон орқали қабул қилиш маркази ташкил этилган бўлиб, 34 вазирлик ва идора билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатилган. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан электрон назорат тизими жорий қилинган. Марказнинг ўтган даврдаги фаолияти давомида қабул қилинган мурожаатларнинг 64 мингдан ортиғи ҳал этилиб, натижаси бўйича 330 та ноқонуний қарорга нисбатан протестлар келтирилди, қонунбузилишлар ва уларнинг сабабларини бартараф этиш ҳақида 364 та тақдимнома ҳамда судларга 23,4 млрд. сўмни ундириш юзасидан даъво аризалар киритилди. Қонунбузилишларга йўл қўйган 886 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 402 та жиноят иши қўзғатилди.
Тадбирда айрим давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларга тўсқинлик қилиш, ҳуқуқларини чеклаш ва давлат хизматларини кўрсатишда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани танқид остига олинди.
Бироқ, тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг амалий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди, ушбу йўналишдаги ишларни изчиллик билан давом эттириш, шу жумладан, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир зарур чоралар кўриш ва таклифлар ишлаб чиқиш лозимлигига алоҳида урғу берилди.
Видеоконференцияда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган минг нафарга яқин тадбиркор иштирок этиб, уларни қизиқтираётган масалалар бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва тадбир якунида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Маъруф УСМАНОВ
Мавзу бўйича материаллар:
Ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш ўзингиз учун қимматга тушади
Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!
Адвокатлик амалиёти: яна бир бор сўров ҳақида
“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»