Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Пул ишлаш усуллари

28.11.2016

Кўпчиликнинг ўй-хаёли — катта пул ва мол-дунё топиш, бойлигини кўпайтириш, тўкин ва фаровон ҳаёт кечириш. Тили эндигина чиққан болалар ҳам «улғайсам катта бой бўламан, машина оламан» деган орзулар билан яшайди. Бу табиий ҳол.

Пул ишлаб топишнинг энг асосий учта усули мавжуд. Келинг, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

Кимга вақт керак, кимга — пул?

 

1-усул. Вақтни пулга айлантириш

 

Пул топишнинг ушбу усулидан ер юзидаги одамларнинг аксарияти фойдаланади. Юристлар, офис ходимлари, фаррошлар, сотувчилар — буларнинг барчаси бутун умр ўз вақтини пулга айланитириш билан шуғулланишади.

 

Бу усулнинг бир салбий жиҳати бор. Ачинарлиси, у деярли барча ижобий жиҳатларни  йўққа чиқара олади: ўз вақтини пулга алмашувчилар камдан-кам ҳолатларда (ёки деярли ҳеч қачон!) ўзлари истаган мақсадларга эриша олишмайди. Хоҳишларини амалга ошириш учун уларга ҳар доим ёки вақт ё бўлмаса маблағ етишмайди.

 

Қўпол қилиб айтадиган бўлсак, уларнинг олдида ҳар доим иккита йўл туради: қимматбаҳо ва сифатли нарса харид қилиш (масалан, автомобиль ёки уй) ёки ўзлари ва яқинларига етарлича вақт ажратиш.

 

Шу боисдан ҳам ўз вақтини пулга айлантириш йўли билан пул топиш барча усуллар орасида энг бўлмағури саналади. Чунки бу йўлни танлаганлар  деярли ҳеч қачон бойиб кетишмайди.

 

“Пулни пул топади”


2-усул. Янада кўпроқ пул топиш учун пулни фойда келтирувчи соҳага сарфлаш.

 

Оқилона усул. Пулни пул топаверади, бунинг учун жараённи муттасил назорат қилиб туришингизнинг ҳам ҳожати йўқ. Бунинг учун соҳа мутахассисидан маслаҳат олиб, доимий даромад олиб туриш учун маблағни қайси ишга сарфлаш кераклигига аниқлик киритиб олиш. Соҳани тўғри танласангиз, марра сизники. Ахир, тома-тома кўл бўлур дейдилар.

Усулнинг ягона, аммо кўпчиликни ундан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилувчи камчилиги шундан иборатки, бирор ишга сарфлаш учун катта маблағ ҳаммада ҳам бўлавермайди. Йиғиб қўйган оз-моз пулингиз бўлса-ку, яхши, лекин энди ишга киришаётган бўлсангиз, бу усул сизга тўғри келмаслиги аниқ.

 

“Сиз ишланг, мен дам оламан...”


3-усул. Бошқаларни ишлатиб, пул топиш

Вазифангиз, иш ҳақи келишини шундай ташкиллаштирингки, бошқалар сизнинг манфаатингиз учун ишлашсин-у, бунинг орқасидан сизга катта-катта пул оқиб келаверсин.

 

Усулнинг ижобий томонлари бўш вақтингизни пул топишга сарфламайсиз, бунинг учун вақтни бошқалар сарфлашади. Сиз уларнинг ишини ташкил этиб берасиз, холос. Салбий томони эса усулни амалга ошириш ва йўлга қўйиш учун ташкилотчилик қобилиятингиз бўлиши шарт. Бундан ташқари, бутун масъулиятни ўз зиммангизга олишингизга тўғри келади! Бу энг асосий масала!

 

Агар ушбу йўналиш бўйича оғишмай, ҳаракат қилаверсангиз, эртами-кеч, албатта, муваффақиятга эришасиз. Чунки ўзгаларнинг меҳнати эвазига пул ишлаш, қанчалик худбинларча янграмасин, пул топишнинг энг омад келтирувчи, осон ва енгил усули.



Иннайкейинчи...


Пул ишлаб топишнинг усулини танлаб бўлганингиздан кейин янги босқичга ўтишингиз даркор  — бу ўз олдингизга мақсад қўйишингиз.

Одам бирор бир мақсадга эришиши учун аввал ўша мақсадни кўз олдига аниқ-тиниқ келтира олиши зарур. Агар, масалан, мақсад — пул бўлса, тоза оқ қоғоз оласиз-да, унга ойига (кунига, йилига) ишлаб топишни истаган суммангизни ёзасиз.

 

Ёдингизда бўлсин, ушбу сумма, кармонингиздаги пул эмас, банкдаги ҳисоб рақамингиздаги маблағ ҳам эмас. Биринчи навбатда у сиз таклиф этаётган хизмат эвазига одамлар тўлашни истаган маблағ рамзи. Ўзингизга қуйидаги саволни беринг: таклиф этмоқчи бўлган хизматингиз одамларга наф келтирадими ёки йўқ?  

Хизмат одамларга қандай фойда келтириши мумкинлиги ҳақида доимий равишда ўйланг, шунда бойлигингиз тобора ортиб бораверади. Бойлигингиз ортгани сайин одамларга нафингиз тегаётгани, уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаётганингизни англаб бораверасиз. Ҳаётингиздан ва ўзингиздан мамнунлик ҳиссини туяверасиз.

 

Бойлик сари элтувчи 4 хислат

 

Ҳаётда катта муваффақиятларга эришган одамларнинг аксариятида мавжуд бўлган 4 хислат бор.

1. Руҳан кучлилик

 

Муваффақият сари элтувчи йўлда, айниқса, дилозорликлар кўп учрайди. Одатда булар мижозлар, ҳамкасблар, раҳбариятнинг қўполлиги, қўрслиги билан боғлиқ ҳиссий кечинмалар бўлади. Бундай босқичлардан ўтиш учун одам ўзини тайёрлаши лозим.

2. Ўзи ва ўз қарашларига содиқ қолиш

 

Муваффақиятли одамлар кўпроқ пул келтирадиган нарсаларни эмас, балки ўзларининг кўнгиллари истаган нарсаларни танлашар экан. Маънавий ва қонуний тамойиллар эса ҳеч қанчон эътибордан четда қолмаслиги шарт!


3. Ўрганишдан тўхтамаслик

 

Бу хислатни одам умр бўйи ўзида тарбиялаши даркор. Камида келгуси 5 йил ичида ўрганиш керак бўлган нарсаларни режалаштириб олиш зарур. Булар тил ўрганиш, малака ошириш, компьютер курслари, спорт тури кабилар бўлиши мумкин. Буни қарангки, муваффақиятли инсонлар молиявий захирасининг деярли 20%и айнан шундай ишларга сарфлашаркан. Улар ўз соҳасида эксперт даражасига эришишга, замондан ортда қолмасликка айнан шулар ёрдам беради.

4. Ижодкорлик

Ҳар соҳага ижодкорлик билан ёндашиш мумкин. Замон ҳам ижодкорлик асосида ривожланиб бормоқда. Ҳамма юрган йўлдан эмас, ҳали қадам босилмаган жойларни изланг, таҳлил қилинг. Ҳеч ким изламаётган соҳаларда изланинг. Ҳеч ким сотмаётган усулларда товарларни таклиф этинг. Ҳаммадан ажралиб туринг. Янги маҳсулотлар, янги хизматлар кашф этинг.

 

Биз эса қайси йўлни танлашингиздан қатъи назар омад сизга кулиб боқишини, ўз истаган мақсадларингизга албатта етишингизни тилаб қоламиз. Бойишнинг ҳуқуқий ва қонуний асослари билан танишиш, бизнесни йўлга қўйишда эса norma.uz, nrm.uz сайтлари сизга ёрдам беришига ишонамиз.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48