Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Қарздорлик ва чиқишга чекловлар мавжудлигини онлайн текшириш мумкин

25.06.2018

Рус тилида ўқиш

Мажбурий ижро бюроси сайтида улар ёрдамида қарздорлик ва чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш мумкин бўлган интерактив хизматлар ишга туширилди.

 

Жисмоний шахс “Қарздорликни текшириш” хизматидан фойдаланиши учун паспорт маълумотлари, юридик шахсга эса – СТИР зарур бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 15.02.2018 йилдаги ПФ-5343-сон “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 1.05.2018 йилдан бошлаб барча қарздорлар,  шу жумладан етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар барча фойдалана оладиган маълумотлар базасига киритилади. Унга киритилган фуқаролар (жисмоний ва юридик шахслар):

а) йирик битимлар тузиш (бу ерга қаралсин) б) айрим турдаги хизматлар:

  • молия-кредит хизматлари;
  • халқаро йўловчи ташиш хизматлари;
  • давлат хизматларини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.

 

Чиқишга чеклов” хизмати ёрдамида жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишига вақтинчалик чекловлар мавжудлигини текшириш учун паспорт маълумотлари зарур бўлади.

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48