Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Қиймати 5 000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнотлар муомалага чиқарилади

20.08.2021

Рус тилида ўқиш

Пул белгиларининг янги намуналари 2021 йил 26 августдан муомалага чиқарилади.

 

5 000 сўмлик банкнот

 

Ўлчами 142 х 69 мм. Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “5000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган. Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 2 мм. бўлган “UZB” ёзуви туширилган турли рангларда товланувчан металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган. Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – яшил ва жигарранглардан иборат. Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган.

 

 5000 face UZ.jpg

 

Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган “5000” рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида қирмизи рангдан яшил рангга ўзгаради. Банкнот юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг Герби жигаррангда акс эттирилган. Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор безак асосида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

 

Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “BESH MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган. Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин. Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши турли диаметрдаги халқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади.

 

“Хонатлас” фонида туширилган Ўзбекистон харитаси чизмасида кўк чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли”нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган. Юқори чап қисмида Самарқанд шаҳрининг рамзи ҳисобланган “қанотли қоплон” тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли фон билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил қилади. Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

 

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

 

5000 back UZ.jpg

 

Ўнг қисмида Афросиёб харобаларидан топилган X асрга тегишли бўлган сопол кўза ва нақшинкор сопол лаган археология топилмаси тасвири акс этган. Юқори чап қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган. Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “5000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “BESH MING SO‘M” ёзуви туширилган. Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

 

10 000 сўмлик банкнот

 

Ўлчами 147 х 69 мм. Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “10000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган. Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 3 мм.ли “голографик” ҳимояланган, “UZB” ёзуви мавжуд металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган. Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – кўк, бинафша ва пушти ранглардан иборат. Банкнот олд томони чап қисмида 1551-1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги “KO‘KALDOSH MADRASASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

 

10 000 face UZ1024_1.jpg

 

Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган “10000” рақами жойлашган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида тилла рангдан яшил рангга ўзгаради. Банкнот юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг Герби кўк рангда акс эттирилган. Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган кўк рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

 

Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга. Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “O‘N MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган. Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан  сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

 

Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги халқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади. Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли”нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган. Юқори чап қисмида Тошкент шаҳри дарвозалари тимсолидаги “дарвоза” тасвири регистр вазифасини бажарган ҳолда, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли элементлар билан қўшилиб тўлиқ тасвирни ҳосил қилади.

 

Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

 

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – “SHOSHTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

 

10 000 back UZ1024_1.jpg

 

Ўнг қисмида Тошкентнинг қадимий ҳунармандчилик намуналари бўлган X-XII асрларга тегишли сопол лаган ҳамда X асрга тегишли рўзғор идиши тасвири акс эттирилган. Юқори чап қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган. Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “10000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “O‘N MING SO‘M” ёзуви туширилган. Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шуни алоҳида қайд этадики:

  • муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2013 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 2017 йил намунасидаги 10 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади;
  • 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотмайди;
  • шунингдек, янги кўринишдаги пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48