Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Қурилишда нарх шакллантирилиши Ўзбекистон режали иқтисодиётида ўзгаришларни тақозо этади

Қурилишда нарх шакллантирилиши Ўзбекистон режали иқтисодиётида ўзгаришларни тақозо этади

05.03.2020

Рус тилида ўқиш

Смета нархи шакллантирилишининг амалдаги модели ва унга асосланган институционал ва норматив-ҳуқуқий база анча эскириб қолган. Вазият ўзбекистонлик қурувчилар ҳам хориждаги сингари етакчи бўлишлари учун кескин ўзгаришлар қилинишини талаб этади.

 

Муниципал иқтисодиёт ва инжиниринг маркази вакиллари Владимир СТАШИС ва Баҳодир ХОДЖАЕВ buxgalter.uz га соҳанинг ички ҳолати ҳақида сўзлаб беришди.

 

- Президентнинг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармони билан қурилиш объектларининг иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш юзасидан масъулият пудрат ташкилотлари зиммасига юкланган. Моҳиятан, бу вазиятни яхшилашнинг туб ечими бўлган. Афсуски, ушбу қоидалар амалга оширилмади, натижада нарх шаклланишида амалдаги бозорга оид бўлмаган ёндашувлар мустаҳкамланди.

 

Мавжуд смета тўпламлари ўтган асрнинг 50-йиллари охири – 60-йиллари бошида ишлаб чиқилган. Уларда замонавий иш турлари харажатларида реал баҳолаш, қурилиш техникаси ва янги технологиялардан фойдаланиш қайд этилмаган. Натижада ҳақиқатдаги меҳнат харажатлари, мутахассислар разрядлари, машина ва механизмлардан амалда фойдаланиш харажатлари нормативдагидан фарқ қилиши мумкинлиги сабабли смета тўпламлари ёрдамида аниқланадиган қурилиш ишлари қиймати амалдаги қийматга мос келмаяпти.

 

Нархни шакллантиришнинг объектив механизмлари мавжуд эмаслиги туфайли кўпгина харажатлар объект қийматидан марказлаштирилган ҳолда белгиланадиган фоизлар бўйича аниқланмоқда. Бундай харажатларга лойиҳа ишлари, экспертиза қилиш, лойиҳани бошқариш, ташишлар, омборларга жойлаштириш, тендер ўтказишга оид харажатлар, меҳнат харажатлари, техникадан фойдаланиш харажатлари, материаллар сарфи ва бошқа харажатлар киритилади. Даромадлари миқдори шунга боғлиқ бўлганлиги сабабли барча лойиҳа қийматининг оширилишидан манфаатдордир.

 

Қурилишнинг иқтисодий ва технологик мезонларини аниқлашга доир амалдаги тартибга кўра ишни лойиҳалаштириш, смета қиймати ва бошланғич нархни аниқлаш буюртмачи томонидан лойиҳа ташкилоти билан биргаликда амалга оширилади. Пудрат ташкилоти ушбу жараёнда иштирок этмайди. Унинг вазифаси офертани тақдим этишдан ҳамда муваффақиятга эришилганда буюртмачи томонидан тасдиқланган иш ҳужжатларига  айнан мувофиқ ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишдан иборат.

 

Қурилиш маҳсулотларига нархнинг мажбуран қабул қилиниши (ягона норматив ва нарх сиёсатига асосланган смета нархини шакллантириш модели) пудрат ташкилотларини ташаббус кўрсатишига, илғор қурилиш усулларини жорий этишга, инновацион технологиялар ва замонавий қурилиш материалларидан фойдаланишга, лойиҳа ечимларини оптималлаштиришга тўсқинлик қилади. Асосийси, шу сабабли ўзбекистонлик қурувчилар халқаро пудрат бозорида тўлиқ иштирок эта олмаяптилар ва ўз хизматларини экспорт қила олмаяптилар.

 

Хусусий пудрат ташкилотларига доир протекционизм сиёсатининг мавжуд эмаслиги вазиятни оғирлаштирмоқда. Шундай ҳолат юзага келганки, айтайлик, ҳатто халқаро молия институтларининг 2-3 млн долларлик қийматдаги лойиҳалари бўйича водопровод тармоқлари тажрибали маҳаллий пудрат ташкилотлари томонидан фақат хорижий пудратчиларда субпудрат тартибида қурилиши мумкин. Ишлар маҳаллий пудратчилар томонидан бажарилмоқда, фойдасини хорижий пудратчилар кўрмоқдалар.

 

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мавжуд эмаслиги ва нарх шаклланишидаги бетартиблик қурилиш комплексининг бузилишига олиб келди, кўпгина пудрат ташкилотлари банкрот бўлди, юқори малакали бошқарувчилар ва мутахассисларга нисбатан жиноят ишлари очилди, кўпчилиги миграция қилинди.

 

Бир пайтлар ўзбекистонлик қурувчилар нафақат Россияда (Нечерноземье, Тюмень, БАМ, гидростанциялар), балки Марказий Осиё, Арманистон, Афғонистон, Яқин Шарқда, Африкада етакчи ўринларни эгаллаган. 90-йилларда республикадаги барча йирик ва асосий объектлар маҳаллий қурувчилар томонидан барпо этилган. Ҳозирги пайтда эса бундай объектларнинг деярли 3/4 қисми хорижий қурилиш компаниялари томонидан барпо этилмоқда.

 

Қурилиш бошқарувининг маҳаллий бошқарув-маъмурий тизими яхши йўлга қўйилмаганлиги ва норматив-ҳуқуқий база эскириб қолганлиги туфайли хорижий компаниялар рақобатчилик курашидаги тажрибасидан омилкорона фойдаланиши, офертанинг оптимал қийматини аниқлай олиши, халқаро пудрат бозорида катта тажрибага эгалиги, юқори даражада техник ва технологик жиҳозланганлиги боис хорижий пудратчилар Ўзбекистонда қурилиш соҳасида юзага келган вазиятдан фойдаланмоқдалар, ўзбекистонлик қурувчилар четда қолиб келмоқда. Бунда катта миқдордаги валюта ресурслари оқими чиқиб кетмоқда.

 

Ғайритабиий ҳолат юзага келган – бошқа тармоқларда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришда самарага эришилган бир пайтда пудрат ишларини импорт қилиш ҳажмида ўсиш йўқ.

 

Юқорида кўрсатилган омиллар – марказлаштирилган иқтисодиётдаги нархни шакллантириш механизмларини бозор муносабатларига мослаштиришга уриниш фойдасиздир, бунинг истиқболи ҳам йўқ, ҳатто зарар келтириши мумкин.

 

Хорижда корпоратив нормалар ва нархлар пудрат бозорида мунтазам рақобат босими остида бўлади. Пудратчи доимий равишда харажатлар ҳажмини камайтириш ва маҳсулотни ошириш йўлларини қуйидаги орқали излашга мажбур бўлади:

  • ўз норма ва нормативларини мунтазам такомиллаштириб бориш,
  • юқори малакали мутахассисларни жалб этиш,
  • технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш даражасини ошириш,
  • ишлаш унумдорлиги даражаси юқори бўлган қурилиш техникасидан фойдаланиш,
  • инновациялардан, сифатли замонавий қурилиш материаллари ва буюмларидан фойдаланиш,
  • ишлар таннархини туширишнинг бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда лойиҳанинг самарадор ечимларини эркин танлаш.

 

Пудратчиларимиз орасида бундай ишлар амалга оширилмайди, шу боис ривожланган давлатларда иш чиқариш кўлами биздагига нисбатан 5-8- баравар кўплигига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

 

Ўтган асрнинг 50-йилларидаги технологиялар келтирилган смета-норматив базаси ўзгартирилмаса, ўтказилаётган нархни шакллантириш сиёсати натижа бермайди: смета нормативлари амалдаги қурилиш ишлаб чиқаришга умуман тўғри келмаяпти, қурилиш қиймати шакли деформацияланиб, нотўғри натижа беряпти.

 

Кейинчалик советларнинг нарх белгилаш  нормаларини қайта ёзиб чиқиш фақатгина қурилиш соҳасининг таназзулга юз тутиши ва коррупциявий хатарларнинг ошишига олиб келади. Пудрат ташкилотларининг кескин қутбланган потенциалининг мавжудлигида қурилиш қийматини шакллантиришга марказлаштирилган ёндашув, моҳиятан, шифохона бўйича “ўртача ҳароратни” аниқлашга ўхшашдир. Шу боис, хориждаги каби, нарх белгилаш тизимини шакллантиришда холислиги анча юқори бўлган пудрат ташкилотлари нархларига таяниш мақсадга мувофиқдир.

 

Шу билан бирга, расмий органлар амалдаги қарийб 40 мингта нархни қайта ишлаш орқали амалдаги нарх шакллантириш тизимини сақлаб қолишга мойилдирлар. Агар уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тадқиқотлар, хронометражлар ўтказиш, идоравий норма ва нормативлар, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш маълумотлари ва шу кабиларни ўрганиш зарур бўлса, ишлар кўлами ва уларнинг қийматини тасаввур қилиш қийин эмас. Бундай иш учун мутахассисларнинг улкан малака салоҳияти ва кўп маблағлар талаб этилади. Лекин энг асосийси ушбу чоралар бозор ислоҳотларига тўсқинлик қилади.

 

Нормативларни янгилаш корпоратив нормалар базасида амалга оширилган тақдирда ҳақиқий амалий самарага эришиш мумкин бўлади. Бошқалар қаторида, бу бозор нарх белгилашнинг илғор хорижий тизимларига ўтиш ва миллий қурувчиларнинг халқаро пудрат бозорига чиқишига кўмаклашади. Ушбу ҳолатда анча кам маблағ ва малакали интеллектуал салоҳият талаб этилади.

 

Давлат нормаларининг самарасизлигини E16-4-2-1-сон норматив мисолида яққол кўрсатиш мумкин. Унга кўра 20 мм диаметрли 100 погон метр пластик қувурларни ўтказиш 24 дан ортиқ инсон-кунни талаб этади. Ҳақиқатда эса – жиҳозланиш даражасига боғлиқ ҳолда – бир нафар чилангар бу ишни 0,5-2 сменада бажариши мумкин.

 

Шу каби далиллар нархларни янгилашнинг холис тизими мавжуд эмаслиги ва муайян коррупциявий манфаатларни ёқлаб чиқиш учун шароитлар мавжудлигидан далолат беради.

 

Рақобатли нарх шакллантиришда ва – энг муҳими – тармоқда коррупция даражасини пасайтиришда ишлар ва хизматлар ижрочиларини танлов йўли билан саралаш мутлақ роль ўйнайди.

 

Тендерлар ўтказиш мезонларини такомиллаштириш зарур. Қуйидаги шартларни сўзсиз бажариш қурилиш қийматини шакллантиришнинг бозор усулларига ўтиш учун асос бўлиши керак:

  • савдоларнинг максимал даражада шаффоф бўлишини таъминлаш – ушбу мақсадларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда;
  • уларни ўтказишнинг қоида ва шартларига қатъий риоя қилиш, иштирокчилар жавобгарлигини жиноий таъқиб қилишгача ошириш;
  • ўтказилган савдолар асосида белгиланган шартнома қийматини ўзгартириш мумкин бўлган ҳолатларни чеклаш;
  • тендер савдоларини эълон қилинган бошлағич қийматисиз ўтказиш;
  • буюртмачида ошкор этилиши жиноий жазоланадиган инвестор қийматини (ёпиқ маълумот) аниқлаш тизимининг мавжудлиги;
  • Қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари реестри маълумотлари асосида савдолар иштирокчилари офертасини баҳолаш имконини берадиган автоматлаштирилган тизимни барпо этиш.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дунёда саралаш предметининг эълон қилинган бошланғич қиймати билан савдолар ўтказиш амалиёти йўқ. Бундай ёндашувнинг тўғрилиги республикада ўтказилаётган савдолар амалиёти билан тасдиқланади.  Шу тариқа, маҳаллий савдоларда бошланғич қийматни пасайтириш ўртача бошланғич қийматнинг 1%ини ташкил этади. Шу билан бирга республикада чегараланган қийматини эълон қилмасдан ўтказиладиган халқаро савдоларда буюртмачининг бошланғич ҳисоб-китоб қийматини пасайтириш 20-30%ни ташкил этади.

 

Ушбу маълумотлар қурилиш қийматини пасайтиришнинг потенциал имкониятини кўрсатади.  Бунда, ҳатто 5 фоиз пасайтириш ҳам юзлаб  миллиард сўм самара бериши мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум