ЙҲҚ бузилиши ҳақидаги видеони қабул қилиш бўйича ИИВ сайти - dyhxx.ejarima.uz иш бошлади.
Ушбу янгиликдан олдин амалга оширилган ишлар ҳақида – бу ерда ва бу ерда.
Фақат видеорегистратор орқали амалга оширилган видеофайллар қабул қилинади. Юбориладиган материалларга талаблар:
- файл суратга олинган пайтдан бошлаб 3 кун ичида юборилиши зарур;
- видеода суратга олиш санаси ва вақти бўлиши керак;
- сюжетнинг давомийлиги – 120 сониядан ортиқ эмас;
- файлнинг ўлчами 720×480 пикселдан кам бўлмаслиги керак.
Тўхташ қоидалари бузилиши ҳақидаги аризага иккита видеофайл тақдим этиш лозим. Иккинчиси биринчисидан камида 10 дақиқа кейин суратга олиниши керак.
Ариза тушган пайтидан эътиборан уч кун ичида кўриб чиқилади. Ҳуқуқбузарлик тасдиқланган видео юборганлар ЭКИҲнинг 5%и миқдорида пул мукофоти оладилар. Рағбатлантириш мукофоти ҳуқуқбузар томонидан жарима тўланиши билан ўтказилади.
Комментарии (2)
Добавить комментарийГость_Sarik :
yol qoidasi umr foydasi
Гость_Sardor Karimov :
Да