Давлат рақобат қўмитаси риэлторлик ташкилотлари, шунингдек баҳоловчилар ва баҳолаш ташкилотларига қўлланма сифатида хизматлар ва ишларнинг сифат назоратига доир намунавий ички қоидаларни тасдиқлади.
Ҳужжатлар Президентнинг 11.04.2018 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5409-сон Фармонини бажариш мақсадида тасдиқланди.
Қуйидаги ҳаволалар орқали ўтиб, ҳужжатлар билан батафсил танишиш мумкин:
- Риэлторлик ташкилотлари тақдим этадиган хизматларнинг сифат назоратига доир намунавий ички қоидалар;
Қоидалар тавсия тусига эга бўлиб, ташкилотларга ўз ички ҳужжатларини ишлаб чиқишларида кўмаклашишга мўлжалланган.