Катта иш стажига эга бўлган бухгалтер Сания Фатихова маслаҳат сўраб мурожаат қиладиган шогирдлари ва тадбиркорларга 1UZ дастуридан фойдаланишни қатъий тавсия этади. Нима учун дейсизми? У «normа.uz» порталига берган интервьюсида шу ва бошқа саволларга жавоб берди.
– Сания Касимовна, бухгалтерия соҳасида неча йилдан бери ишлаяпсиз?
– Анчадан бери. Ёшим 60 да, пенсиядаман. Шунга қарамай, доим ёрдам сўраб келадилар. Тадбиркорлар бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш юзасидан маслаҳатлашадилар. Касб билан боғлиқ қийинчиликларга тўқнаш келган ёш мутахассислар қўнғироқ қиладилар, маслаҳат сўрайдилар. Бу борада тажрибам билан ўртоқлашишга доим тайёрман.
– Эшитишимча, ҳаммага бир хил жавоб берармишсиз…
– Ҳақиқатан ҳам шундай. Бугун компьютер бухгалтерларга ёрдамга келаяпти. Танланган дастурга кўп нарса боғлиқ. Бизда нимагадир кўпчилик хорижий ишланмалардан фойдаланади, бунинг оқибатида ўз ишини мураккаблаштириб, муаммоларга тўқнаш келади. Бизда фойдаланиладиган аксарият хорижий дастурлар мураккаб интерфейсга эга, кўп тугмалардан ҳеч қачон фойдаланмайсиз, бу эса чалкашишга олиб келади. Бундан ташқари, бухгалтер норматив ҳужжатлардан келиб чиқадиган янгиликлар жорий этилишини таъминлаши лозим. Ушбу барча муаммолар маҳаллий дастурчилар ишланмаси – 1UZ бухгалтерия дастурларида ўз ечимини топган. Ҳаммаси жуда осон ва қулай, бош қотиришга ҳожат йўқ.
Бир шогирдим бўларди, маслаҳатимга қулоқ солмай, хорижий аналогдан фойдаланишда давом этди. Бир йил давомида хорижий дастурни ўзлаштиришга уринди, бироқ иши илгари силжимади. 1UZ дастурига ўтишга кўндирганим заҳоти ҳамма муаммоси ҳал бўлди. 1UZ дастурини ишлаб чиққан жамоа билан мулоқот қилиш ҳам осон, улар мурожаатни эшитиб, жўяли маслаҳат беришга доим тайёрлар. Бунинг устига, дастур ва унга хизмат кўрсатиш хорижий маҳсулотлардан анча арзонга тушади.
– 1UZ дастурини ишлаб чиқувчиларга билдирмоқчи бўлган таклифларингиз борми?
– Бу саволга йўқ деб жавоб бераман. Амалиётчи бухгалтер сифатида 9 та турли йўналишда ишловчи фирмага хизмат кўрсатишда ундан фойдаландим. Дастур бухгалтернинг энг яхши кўмакчиси сифатида ўзини намоён этди. Шу сабабли ишлаб чиқувчиларга «Раҳмат!» дейишдан нари ўтолмайман. 1UZ дастурини сотиб олиш ҳақидаги маслаҳатимга қулоқ осган барча унинг ишидан мамнун, параллель равишда бир нечта фирма, турли йўналишда ишлай олади. Дастурни сотиб олиш ва унга хизмат кўрсатишга сарфланган маблағлар ўзини оқламоқда. Энг асосий афзаллиги – ишда панд берадиган омилларининг камлигида.
Олег Гаевой суҳбатлашди.