Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Сайёҳлар учун қулай мобиль SIM-карталар

23.02.2018

Сайёҳлар учун махсус ишлаб чиқарилган мобиль SIM-карталар аэропортлар, автовокзаллар ва туристик нуқтаи назардан оммабоп бўлган бошқа жойларда сотилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар  беради.

Мобиль SIM-карталар қулай бўлиб, қиммат роумингга муқобил бўлади. Хорижий фуқаро паспортини тақдим этиб, уни харид қилиши мумкин. Махсус тариф 30 кунга мўлжалланган бўлиб, мулоқот учун дақиқалар ва Интернетга кириш учун трафикни ўз ичига олган фойдали ва қулай пакетни тақдим этади.

 

SIM-картага абонент рақами ёзилган кичик брелок қўшиб берилади, унга сайёҳлар калитни осиб олишлари ва истаган вақтда ўз рақамларини билиб олишлари мумкин бўлади.

 

Қўшимча равишда икки турдаги телефонлар ёки мобиль роутерни ижарага олиш хизмати ҳам таклиф этилмоқда.

 

Жорий йилнинг март ойида очиқ Wi-Fi тармоқлари ва SIM-карталарни харид қилиш қоидалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши режалаштирилган. Хорижликлар SIM-карталарни вақтинчалик пропискасиз сотиб олишлари мумкин.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.