Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 2020 йил 24 март куни соат 15.00 да Тошкент шаҳрида юқори палатанинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди, деб хабар берди Сенатнинг ахборот хизмати.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.