Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси 4 октябрь куни бўлиб ўтади

03.10.2017


Тошкент шаҳрида 2 октябрь куни Сенат Раиси Ниғматилла  Йўлдошев бошчилигида ўтказилган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини жорий  йилнинг 4 октябрь  куни  чақириш тўғрисида қарор қабул  қилинди.


Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг изчил ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари ва масалалар киритилмоқда.

 

Давлат раҳбарининг 2017 йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасига Давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича амалий ҳаракатлар Режасини (“Йўл харитаси”ни) ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим эканлиги Олий Мажлис юқори палатаси вакиллари томонидан алоҳида таъкидланди.

 

Парламент юқори палатаси кўриб чиқиши учун “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисидаги масала ҳам киритилмоқда.

 

Ялпи мажлисда Сенатнинг ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Кенгаш мажлисида Сенат аъзоларидан ташқари тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда  айрим  фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва  ОАВ иштирок этди.


Маъруф УСМАНОВ


 

 

 

 

Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50