Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси 18 декабрда бўлиб ўтади

12.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бундай қарор Олий Мажлис юқори палатасининг Кенгаши томонидан 11 декабрда қабул қилинди.

 

Кун тартибига қуйидагилар киритилган:

  • Конституцияга, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан МЖТК,  МСЮТК, ЖПК, ИПК ва ФПКга тузатишлар;
  • “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети  тўғрисида”ги Қонун ва унинг қабул қилинганлиги  ҳамда бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан тузатишлар;
  • Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрири;
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири;
  • давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан тузатишлар тўплами;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун;
  • “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун.

 

Шунингдек, сенаторлар Давлат бюджетининг 9 ойидаги ижроси муҳокама қиладилар ва қуйидагиларни эшитадилар:

  • адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти;
  • Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи;
  • 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши тўғрисида ахборот.