Ўзэкспомарказда Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси тақдимоти ўтказилганига деярли 2 ой бўлди (29.03.2018 й.). Интернетда тарафдор ва қаршиларнинг минглаб шарҳлари жойлаштирилган. Эксперт ислоҳот хатар-таваккалчиликларига баҳо берди.
Ўзгаришлар, агар тўқнаш келинадиган эҳтимолий муаммолар ҳисобга олинмаса, ижобий натижа бермаслиги мумкин. Эксперт Жорилла Абдуллаев 14 та хатарни баён қилди.
Улар орасида бюджет дефицити, хатоли таҳлил, тақлид учун номуносиб модель, солиқ маъмуриятчилигига оид муаммолар, минтақаларнинг ҳисобга олинмаган ўзига хос хусусиятлари, бухгалтерлар тайёрлашнинг етарли даражада эмаслиги ва либерал божхона-тариф сиёсати кабилар қайд этилган. Бундан ҳамма: бизнес, фуқаролар, хорижий инвесторлар ва давлат ҳам зарар кўриши мумкин.
Мавжуд муаммоларга ечимлар таклиф этилади. Масалан, дивидендларга янги 25%лик солиқ ўрнига оддий қилиб фойда солиғи ставкасини 14% этиб белгилаш, дивиденд солиғини 10% даражасида қолдириш маъқул ва самаралироқ бўлади.
«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасидаги мақоланинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.