Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Дорихона ҚҚС тўловчиси бўлишни истамаса Хизматлар импорти бўйича тўланган ҚҚС бўйича фарқ шу ойда қайтарилган бўлса, уни ҳисобга олиш мумкинми Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади – Buxgalter ProҚишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар – Buxgalter Pro

Солиқ органларининг ишини онлайн баҳоланг

07.02.2018


Давлат солиқ қўмитаси тест режимида янги интерактив хизматни - «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини баҳолаш»ни йўлга қўйди. Бу ҳақда регуляторнинг расмий сайтида хабар қилинади.

 

Истаган киши ўз манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда туман ДСИдан тортиб, марказий аппаратгача — идоранинг ҳар бир таркибий тузилмаси ишига баҳо бериши мумкин.

 

Баҳолаш 7 мезон асосида амалга оширилади. Қуйида ҳар бир баҳолаш мезонининг аҳамияти келтирилади:

  • масъулиятлилик – қонунчилик билан давлат солиқ хизмати органларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
  • очиқлик –солиқ қонунчилиги нормалари ва унга киритилган ўзгартиришларнинг  ОАВда ёритилиши,шунингдек, солиқ тўловчилар учун  тушунтириш тадбирларини ўтказилиши бўйича ишлар;
  • шаффофлик – солиқ объектларининг ҳисобга олиниши, солиқ ставкаларининг қўлланилиши, солиқлар ҳисоб-китоби, ундирилиши, ҳисобга олинишининг очиқлиги ҳамда солиқ тўловчиларнинг Давлат бюджети билан ўзаро муносабатларининг шаффофлиги;
  • ўзаро ҳамкорлик – солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга кўмак берилиши, ҳалол солиқ тўловчилар учун солиқ мониторинги ўтказилиши, фаолият кўрсатмаётган корxоналарни тиклашда ёрдам берилиши;
  • ходимларнинг хизмат кўрсатиш тезкорлиги – солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларининг бажарилиши, ҳисоботларнинг қабул қилиниши, интерактив хизматлар кўрсатилиши юзасидан сўрови бўйича ахборот жўнатишда ўрнатилган тартиб ва муддатларга риоя қилиниши; 
  • ваколатлилик – солиқ органлари ходимлари томонидан ўз функцияларининг қонунчилик билан берилган ваколат доирасида бажарилиши, шунингдек солиқ қонунчилиги бузилиши бўйича мурожаатларнинг белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши;
  • хушмуомалалик – солиқ тўловчилар билан давлат солиқ xизмати органлари xодимларининг одоб-аxлоқ қоидалари асосида мулоқотда бўлиши.