Ўзбекистон молия мутахассислари ассоциацияси (ACFP) сизни молиявий-иқтисодий фанлар ва ҳуқуқ бўйича ўқитувчи сифатида аккредитациядан ўтишга таклиф қилади.
Агар сиз аллақачон дарс бераётган бўлсангиз ва янги даражага чиқмоқчи бўлсангиз ёки солиқлар ёки бухгалтерия бўйича қимматли тажрибага эга бўлиб, билимларингизни улашишни бошламоқчи бўлсангиз – бу сизнинг имкониятингиз!
Аккредитация учун муваффақиятли ариза нима беради?
Малакангизни ошириш учун имтиёзли шартлар;
Ўқитиш методикаси бўйича бепул курс;
Сиз ва тингловчиларингиз учун ўқув материалларидан бепул фойдаланиш (видеомаърузалар, маъруза конспектлари, тестлар, кейслар);
ACFP орқали таълим хизматларингизни илгари суриш;
Ўқув марказлари ва хусусий мижозларга тавсиялар;
Корпоратив мижозларга тавсиялар.
Нима қилиш керак:
1. Аризани тўлдиринг.
2. ACFP тасдиғини олинг.
3. Сиз ўқитадиган фан бўйича курсни ўтанг.
4. Ўқитиш методологияси бўйича бепул онлайн-тренингни ўтанг.
5. Имтиҳондан муваффақиятли ўтинг.
6. Аккредитациядан ўтган ўқитувчи мақомини олинг.
ACFP аккредитациядан ўтган ўқитувчилар ва уларнинг тингловчиларига ўқув материалларидан бепул фойдаланиш имконини беради, ўқитувчиларга хусусий ва корпоратив мижозларни топишга ёрдам беради.
Нима учун ACFP?
Бу – малака дастурлари молия, ҳисоб ва аудит соҳасидаги мутахассисларнинг глобал Ассоциацияси – ACCA томонидан тан олинган Евросиёдаги ягона профессионал ташкилот.
Ариза топширинг ва аккредитациядан ўтган профессионал ўқитувчилар ҳамжамиятининг бир қисмига айланинг!
Аккредитациядан ўтиш учун ариза >>>
Аккредитация ҳақида батафсил >>>
Реклама