Тошкентда 9 апрелдан 15 майгача совуқ сувни узиш режалаштирилмоқда. Сув узилган жойларга сув ташиш автомашиналари юборилади.
Водопровод тармоқларида сувнинг узилиши ва босимнинг пасайиши жадвали “Сувсоз” ДУК сайтида эълон қилинган.
Сувни узиш водопровод ва водопровод тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилиши ҳамда баҳор-ёз даврига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ.