Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ҳамкорликда айрим тармоқлар ишлаб чиқарувчилари товарларини чет эл бозорларига чиқаришнинг муаммоли масалаларини муҳокама қилиш бўйича қатор учрашувларни режалаштирган.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ССП тармоқлар бўйича экспортёрлар билан учрашувлар жадвалини ишлаб чиқди
ССП тармоқлар бўйича экспортёрлар билан учрашувлар жадвалини ишлаб чиқди
07.03.2017

Тадбирларда кўрсатилган соҳалардан вакил компаниялар, шунингдек давлат органлари вакиллари иштирок этади. Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш уларнинг мақсади ҳисобланади.
Демак, яқин бир неча ой мобайнида қуйидаги учрашувлар режалаштирилган:
- 27 март – Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари-экспортёрлари иштирокида давра суҳбати;
- 14 апрель – Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари-экспортёрлари иштирокида давра суҳбати;
- 13 май – Чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари-экспортёрлари иштирокида давра суҳбати;
- 17 июнь – Электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари-экспортёрлари иштирокида давра суҳбати;
- 14 июль – Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари-экспортёрлари иштирокида давра суҳбати.
ССП хабарида таъкидланишича, жадвалга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади