Савдо-саноат палатаси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарувнинг японча модели — “Кайдзен”ни жорий этиш бўйича янги хизматни таклиф этмоқда.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ССПдан янги хизмат – японча «Кайдзен» тизими
ССПдан янги хизмат – японча «Кайдзен» тизими
20.10.2016
![](/img/mw250/0b/d0/ec360985aa1f8e714e8f9f34155d.png)
Кайдзен – бу ишлаб чиқариш жараёнларини доимий равишда яхшилаб боришга, кўмакчи бизнес-жараёнлар ва бошқарувни мақбуллаштириш ҳамда ходимлар ҳаётининг барча жиҳатларини такомиллаштиришга эътибор қаратувчи японча фалсафа ёки амалиёт.
ССП порталида йўлга қўйилганлиги эълон қилинган лойиҳа доирасида миллий ва халқаро мутахассислар “Кайдзен” тизими бўйича қуйидаги хизматларни тақдим этишади:
- барча ишлаб чиқариш операциялари бўйича таҳлил ўтказиш;
- ҳар бир операцияни бажариш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш;
- барча операцияларнинг мувозанатлаштирилган ишлаб чиқариш оқимини яратиш;
- ички коммуникацияларнинг амалий схемасини ишлаб чиқиш;
- "Кайдзен" тизими стандартлари асосида маҳаллий мутахассисларни ўқитиш.
Тизимдан фойдаланиш орқали эришиладиган асосий ютуқ – бу ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни пасайтириш. «Кайдзен»нинг жорий этилиши мавжуд йўқотишларга баҳо бериш ва уларни бартараф этиш учун ечимлар топишга ёрдам беради.
Тизимнинг тамойиллари билан батафсил танишиш учун ахборот брошюрасини юклаб олиш мумкин.