Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Стандарт намуналар ИДХЯП орқали аттестациядан ўтказилиши мумкин

16.11.2015

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Ягона портал орқали тақдим этиладиган янги хизмат ташкилотларга стандарт намуналарни (СН) аттестациядан ўтказиш ва уларни кейинчалик “Ўзстандарт” агентлигининг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтида (СМСИТИ) ўлчов воситалари Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун ариза бериш имконини беради.

 

 

Ариза топширишда СНни ишлаб чиқиш учун албатта унга техник топшириқ (ТТ)ни электрон шаклда илова қилиш лозим.

 

Ариза кўриб чиқилгандан сўнг ариза берувчи билан СНни аттестациядан ўтказиш учун шартнома тузилади.

 

Икки иш куни мобайнида ариза берувчи шартнома лойиҳасини олади, у  фойдаланувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига ва/ёки рўйхатдан ўтиш жараёнида кўрсатган электрон почта манзилига юборилади.

 

Ўтказилган аттестациядан кейин интерактив хизмат натижаси бўлиб “Ўзстандарт” агентлиги СМСИТИда ўлчов воситалари Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади.

 

Хизмат пулли ҳисобланади ҳамда фақат юридик шахсларга кўрсатилади. Қиймати метрология, норматив ва техник ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишнинг кўп меҳнат талаб қилишига асосан аниқланади.

 

Ариза шаклини тўлиқ тўлдирмаслик ёки хато тарзда тўлдириш, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга номувофиқлиги хизматни ижро қилишни рад этиш сабаби бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

Ариза берувчи кўрсатилган хизматнинг сифати устидан, шунингдек давлат муассасаси мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ўрнатилган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

 

Мавзуга доир мақола:

 

Стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни экспертиза қилишга буюртмани Интернет орқали бериш