Ўзбекистонда жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинишини ташкил этиш, қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан одамларнинг хабардорлигини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу йуналиш ва жараёндаги ишларга ОАВ ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшаётир.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва ОАВ
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва ОАВ
31.01.2017
Соҳа вакилларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва бу борадаги ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида Олий суд томонидан “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари - журналист нигоҳида” кўрик-танлови эълон қилинган эди. Олий судда мазкур танловнинг ғолиблари тақдирланди.
Тадбирда мамлакатимизда барча соҳаларда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида, аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга қаратилган эзгу мақсад мужассамлиги таъкидланди. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим дастуруламал бўлаётир.
Фармонда суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Мазкур асосий устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг муҳим вазифаларидан бири сифатида фаолиятнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини кенг қўллаш белгилаб қўйилди.
Мазкур кўрик-танлов ҳам судлар фаолиятининг очиқлигини таъминлашга, оммавий ахборот воситаларида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини тарғиб қилишга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. Танловга мамлакатимиздаги нуфузли оммавий ахборот воситалари томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчиликни хабардор этишга қаратилган 300 га яқин ижодий иш келиб тушган.
Айтиш жоизки, танловда «Энг яхши мақола», «Энг яхши телекўрсатув», «Энг яхши радио эшиттириш», «Энг яхши интернет материал» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, улар диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Олимжон УСАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Ахборот хизмати раҳбари
Мавзуга оид материаллар:
Барча суд инстанциялари фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилади
Амнистияга тушганлар реабилитация қилинади, даволанади ва иш билан таъминланади
Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»