Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Суд ҳужжатлари ижроси: мавжуд муаммолар ҳал этилмоқда

29.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Олий суднинг судьяси Шахноза Ахатова маъмурий судлар қарорларининг ижро этилмаётганлиги билан боғлиқ масалаларни Norma.uz портали учун шарҳлаб берди.

 

Маъмурий суд ишларини юритишда номулкий тусдаги суд ҳужжатларини ижро этишда муаммолар мавжуд.

 

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 276-моддасига мувофиқ ижро варақаси фақат пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича маъмурий судлар томонидан берилади. Бошқа ажримлар (қарорлар) мажбурий ижрога тақдим этилмайди, сабаби судлар томонидан улар бўйича ижро варақаси берилмайди, маъмурий суднинг ажрими (қарори) ижро ҳужжати ҳисобланмайди («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига қаранг).

 

Кўриниб турибдики, маъмурий ишлар бўйича суд ҳужжатларининг нормал ижро этилишига тўсиқ бўлаётган ҳуқуқий коллизия оқибатида кўпгина ҳужжатлар ижро этилмаяпти. Бу суд ишларида иштирок этадиганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини хавф остида қолдирмоқда. Масалан, олиб қўйилган ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк эгалари уларга тенг қийматдаги мол-мулк берилишини суд тартибида талаб қилганларида, ҳатто қўлларида ўз фойдаларига чиқарилган суд қарори бўлган тақдирда ҳам бунга эриша олмаяптилар.

 

Олий суднинг судьяси Шахноза Ахатова бу борада қуйидаги фикрларни билдирди.

 

– Ҳақиқатан ҳам, маъмурий судлар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ижро этиш масалаларида муаммолар мавжуд. Бироқ бу ишлар фуқаролик судлари томонидан кўриб чиқилган пайтларда ҳам (энди маъмурий судлар ваколатига киритилган ишлар жумласида) қуйидагича амалиёт сақланиб қолган.

 

Давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахсларининг қарорлари устидан низолашиш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари бевосита ушбу қарорларни қабул қилган органга судни ва мурожаат қилувчини ижро ҳақида хабардор қилиш талаби билан юборилиши лозим. Шунингдек суд мазкур қарор ижро этиладиган ҳамда судга ва мурожаат қилувчига хабарнома юбориладиган муддатни белгилашга ҳақли. Шу тариқа, хабардор қилиниши лозим бўлган [суд қарорини ижро этиш тўғрисида] иккита субъект белгиланади.

 

Бу «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда белгиланмаган бўлса ҳам, лекин Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда тартибга солинган – [унда норма мавжуд] айрим шахсларнинг ишлари бўйича суд ишини юритишнинг ўзига хос жиҳатларини тартибга соладиган норма амал қилади (189-модда). Яъни судлар ўз қарорларининг ижро этилишини мажбурий тартибда назорат қилиши лозим. Бошқа томондан, кўп фуқаролар ва тадбиркорлар бундай норма мавжудлигини билмайдилар.

 

Шу билан бирга, ушбу масала янада тартибга солиниши талаб этилади, фикримизча, айни пайтда янги таҳрири ишлаб чиқилаётган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда ҳисобга олиниши лозим.

 

Лола Абдуазимова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум