Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Суд мажлисида журналистлар иштирокига тўсқинлик қилинмайди

10.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

Олий суд Пленуми томонидан 21 февралда суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

 

Ҳужжатда судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини фуқароларнинг тили, жинсий, ирқий, миллий мансублиги, диний, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб чеклашга йўл қўйилмаслигига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Бироқ ОАВ муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга ҳақли эмас. Судья суд қарори қонуний кучга кирмаган иш бўйича интервью бериши ёхуд оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиши тақиқланади.

 

Процесс иштирокчиси бўлмаган шахсларга, шу жумладан ОАВ вакиллари жой бўлса, суд мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга. Журналистларнинг қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра, суд мажлиси залига киришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди. Бунда суд журналистларни тарқатилаётган ахборотнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги, холислиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиради ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида ёзиб қўйилади.

 

Ёпиқ (тўлиқ ёки қисман ёпиқ) процесс ўтказилишига фақат ФПКнинг 12-моддаси 2-қисми, ЖПКнинг 19-моддаси 1, 3, 4, 5-қисмлари, ИПКнинг 11-моддаси 2-қисми, МСИЮтК 13-моддаси 2-қисмида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилади. Мазкур ҳолатларда суд томонидан процесс иштирокчиси бўлмаган шахслар ва ОАВ вакилларининг очиқ суд мажлисида қатнашишига монелик қилувчи муайян сабаб кўрсатилган асосланган ажрим чиқарилиши лозим.

Очиқ суд процесси доирасида қуйидагиларга йўл қўйилади:

биринчидан фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек ОАВда трансляция қилиш:

  • фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;
  • жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан;

иккинчидан, аудиоёзувни амалга ошириш:

  • фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;
  • жиноят иши ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан.

 

Судларга суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ҳар қандай иш бўйича эркин тарзда ёзма қайдлар қилишлари, стенограмма юритишлари, иқтисодий иш ёки маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан иш кўрилаётганда эса, шунингдек аудиоёзув олиб боришлари мумкинлиги эслатилди. Қайд этишни амалга ошираётган шахслар ҳаракати суд мажлиси тартибига халақит бермаслиги лозим.

 

Давлат сири, шифокор сири ёки бошқа қонун билан қўриқланадиган сирлар (масалан, фарзандликка олиш) ҳамда қонунга биноан фойдаланиш учун чекланган бошқа маълумотлардан ташқари судлар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.

 

Судлар фаолиятига доир маълумот оғзаки ёки ёзма шаклдаги сўровга асосан тақдим этилиши мумкин. Бунда оғзаки сўров бўйича махсус текширишни ва излашни талаб этмайдиган қуйидаги ахборот тақдим этилиши мумкин: суд мажлиси вақти ва жойи, иш кўрилиши босқичи ва натижаси ҳақидаги, иш судловга тегишлилиги бўйича юборилганлиги ҳақидаги ахборот. Сўралаётган маълумотлар ОАВда эълон қилинган ёки судларнинг расмий сайтларида жойлаштирилган бўлса, мурожаат қилувчига ОАВнинг номи, санаси ва чиқиш рақами ёки расмий веб-сайтнинг сўралган маълумот жойлаштирилган саҳифаси кўрсатилади.

 

Фойдаланувчиларни судлар иши тўғрисидаги кундалик ахборот билан таништириш учун суд биноларида маълумотлар пештахтаси ўрнатилиши лозим. Жамоатчиликни судлар фаолияти тўғрисида мунтазам хабардор этиш мақсадида судларнинг расмий вакиллари медиа-ресурслар билан ўзаро алоқада бўладилар.

 

Эслатиб ўтамиз, Олий суд Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан тушунтиришлари судлар, бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда тушунтириш берилган қонун ҳужжатларидан фойдаланадиган мансабдор шахслар учун мажбурий ҳисобланади.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум