Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

23.09.2015

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги мажлисида “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” ва “Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий суд Пленуми қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

Маълумки, судланганлик ҳолати – суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб, у тугалланган ёки олиб ташланган пайтгача давом этади. Судланганлик ҳолатининг тугалланмаганлиги ва олиб ташланмаганлиги айрим ҳуқуқий оқибатларга олиб келади. Хусусан, шахс судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган ҳолатда жиноят содир этса, бу жавобгарликни кучайтирувчи қонун нормаси билан квалификация қилинади. Жиноят қонунчилиги либераллаштирилгани, ярашув институти жорий этилгани, инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари асосида амнистия актлари мунтазам равишда қўлланиб келинаётгани натижасида мамлакатимизда судланганлик ҳолати камайишига эришилмоқда. 2014 йилда судланганлар сони 2001 йилга қараганда 23 фоизга камайгани буни яққол тасдиқлайди. 

 

 

“Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳасида  қайд этилганидек, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган пайтдан бошлаб шахс судланмаган ҳисобланади. Натижада судланганлик билан боғлиқ барча ҳуқуқий оқибатлар бекор бўлади. Бундан ташқари, лойиҳада суд ва дастлабки тергов амалиётида судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддатларини ҳисоблаш, унинг тўхтатилиши, судланганлик ҳолатини олиб ташлаш тартиби ва механизмига тааллуқли бир қатор мунозарали саволларга батафсил тушунтиришлар берилган.

 

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимизнинг доимий эътиборидаги масалалардан. Бу борада “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”, “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

 

“Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунда соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш энг асосий принциплардан бири ҳисобланади. Аҳолининг барча қатлами тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлиши, профилактик чора-тадбирларнинг устунлиги, соғлиғини йўқотган фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши қонунда мустаҳкамланган. 

 

Фуқаролик процессуал кодексда шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиш муддатини узайтириш ҳамда шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиш муддатини узайтириш ҳақидаги фуқаролик ишларини алоҳида иш юритиш тартибида кўриш белгиланган. 

 

Мазкур норма талабидан келиб чиқиб, бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш ҳамда қонунларнинг амалиётда тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида “Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Пленум қарори лойиҳасида судларга тегишли тушунтиришлар берилди. 

 

Қарорда бундай тоифадаги ишлар тиббий муассаса жойлашган ердаги ёки шахснинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлар судловига тааллуқлилиги белгиланди. Аризаларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш фуқаронинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатларидан бири эканлиги эътиборга олиниб, бу тоифадаги ишларни кўришда судлар стационарга ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили, стационарга ётқизишнинг асослилиги тўғрисида хулоса берган комиссия таркибидаги шифокор-психиатр, прокурор, шунингдек, шахс ётган психиатрия муассасаси вакили иштирокида кўриб чиқилиши зарурлигига эътибор қаратилди. 

 

 

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

 

 

Маъруф Усманов 


Мавзу бўйича материаллар:


Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Адвокатлик амалиёти: яна бир бор сўров ҳақида


Қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратурага топширилади