Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 29.11.2017 йилда 2439-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари янги 4а-илова билан тўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисоботлар МВ ва ДСҚнинг қарори билан тасдиқланган шакллар (10-сон илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бўйича тақдим этилади.
Тошкент шаҳридаги солиқ тўловчилар юқорида кўрсатилган ҳисоб-китобга қўшимча равишда ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумотларни тақдим этганлар. Маълумотлар EXCEL дастурида бажарилган экспериментал шаклда берилган.
Энди 2018 йил 1 январдан бошлаб ахборот ҳисоб-китобга 4а-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда тақдим этилади. Бунда 2018 йилда 4а-иловани ихтиёрий равишда топшириш мумкин. 2019 йил 1 январдан бошлаб у мажбурий тус олади.
Иловани ҳисоб-китоб билан бирга ҳар ойда тақдим этиш зарур.
Илова қандай тўлдирилади?
Маълумотлар фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари солинадиган даромадларни олган ҳар бир жисмоний шахс кесимида тўлдирилади.
Ҳисоб-китобда фақат жисмоний шахслар – суғурта бадалларини тўловчилар акс эттирилади (Солиқ кодексининг 305-моддаси иккинчи қисми).
Улар қуйидагилардир:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- Ўзбекистонда доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Тегишинча, ҳисоб-китобда мазкур жисмоний шахсларга доир маълумотларни акс эттириш зарур бўлади:
1-устунда – рақам ортиб бориш тартибида кўрсатилади. Жисмоний шахсларга берилган рақамларни бутун солиқ даври (йил) мобайнида сақлашни тавсия этамиз. Бу ҳисоб-китобингизни осонлаштиради ва йил давомида чалкашликка йўл қўймаслик имконини беради. Эътибор беринг, ҳисоб-китобнинг 6-устунида олдинги ҳисобот даврлари учун ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси акс эттирилади. Яъни ходим ҳатто йил давомида ишдан бўшаган тақдирда ҳам, мазкур ходимга ҳисобланган суғурта бадаллари суммасини ишдан бўшаганидан кейин йил тугагунча акс эттириш керак бўлади;
2-устунда – жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми. Уларни унинг паспорт маълумотларига мувофиқ кўрсатган маъқул;
3-устунда – Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторига (ВМнинг 04.10.2017 йилдаги 795-сон қарорига илова) мувофиқ жисмоний шахснинг эгаллаб турган лавозими кўрсатилади. Шуни қайд этиш лозимки, ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномаларини тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда Классификаторда кўрсатилган хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг номланишидан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади;
4-устунда – жисмоний шахснинг СТИРи – солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади. Одатда, берилган СТИР ҳақидаги маълумотномани ходим ишга қабул қилиниши чоғида тақдим этади. Жисмоний шахснинг СТИРини ҳам Ягона интерактив давлат хизматлари порталида билиб олиш мумкин;
5-устунда – ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилади. У 14 та рақамдан иборат. Уни жисмоний шахснинг паспортидан аниқлаб олиш мумкин;
6-устунда – олдинги ҳисобот даврининг охирига ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси акс эттирилади. Тегишинча, январь ойи учун ҳисоботнинг ушбу устунида «0» қиймат киритилади. Ҳисоботга янги ходим киритилганда ҳам ушбу устунда ноль қайд этилади. Кейинги ҳисобот даврларида 6-устун маълумотлари олдинги ҳисобот даври учун маълумотнинг 8-устуни кўрсаткичларидан келиб чиқиб тўлдирилади;
7-устунда – ҳисобот ойи учун ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси акс эттирилади. Маълумотлар ўсиб борувчи якунсиз акс эттирилади;
8-устун – 6 ва 7-устунлар суммасини ташкил этади. Ҳисоботнинг электрон шаклида у автоматик равишда тўлдирилади.
9, 10 ва 11-устунлар ходим иш жойида узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолатларда тўлдирилади.
9-устунда таътилнинг бошланиши санаси, 10-устунда эса – таътилнинг якунланиши санаси ёхуд 11-устунда кўрсатилган узрли сабаб билан жисмоний шахс иш жойида бўлмаслигининг бошқа даври бошланиш ёки якунланиш санаси кўрсатилади.
11-устунда – жисмоний шахснинг кўрсатилган даврда иш жойида бўлмаганлиги сабаби кўрсатилади. У қисқача белгиланишлар тарзида тўлдирилади:
«м.т.» – йиллик меҳнат таътили;
«б.п.» – декрет таътили (бола парваришлаш);
«и.с.» – иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил;
«м.л.» – меҳнатга лаёқатсизлик даври.
Йил давомида ишга қабул қилинган ёки ишдан бўшаган ходимлар бўйича «м.ф.» – меҳнат фаолияти белгиси қайд этилади.
Ҳар бир жисмоний шахс кесимида
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ҳисобланган фуқароларнинг суғурта
бадаллари суммалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
20____ йилнинг ____________ойи учун
Т/р |
Жисмоний шахснинг Ф.И.О.
|
Лаво- зими
|
СТИР
|
ЖШШИР |
Олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнинг 8-устуни)
|
Ҳисобот ойи учун ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари (ўсиб борувчи якунсиз тўлдирилади)
|
Ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқаролар– нинг суғурта бадаллари суммаси (6-уст. + 7- уст.)
|
Суғурта бадаллари ҳисобланмаган даврлар
|
||
бошла- ниш санаси (кун)
|
яку- ний сана (кун)
|
Асос (м. т., б. п., и. с., м. л. м. ф.)
|
||||||||
1 |
2
|
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ЖАМИ
|
|
|
|
|
|
|
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда фуқароларнинг Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари 8%лик ставкада ҳисоблаб чиқарилади (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 3-банди).
Музаффар Мирзағаниев.