Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Тадбиркор ҳаётини енгиллаштирувчи мобиль иловалар

31.08.2017

Фойдали ва керакли иловалар билан “жиҳозланган” телефон шахсий ёрдамчидек гап. Учрашув ҳақида эслатади, режаларни ёдга солади, керак бўлса сметани ҳам ҳисоблаб бериб, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

 

Муқаддам бизнес юритишда қўл келадиган ҳамда кундалик ҳаётни енгиллаштирадиган мобиль иловалар рўйхати билан таништирган эдик. Мавзуни давом эттирган ҳолда ишбилармон одам учун яқин кўмакчига айланадиган янги иловаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Эслатиб ўтамиз, уларни AppStore ҳамда Google Playдан юклаб олиш мумкин.

 

Вақтни назорат қиламиз — Toggl

 

Вақт ҳар қандай мутахассиснинг энг қимматли қуроли. Ўлчаб берилган ҳар қандай нарсанинг харжини ўйлаб қилиш керак. Toggl айнан вақтни тежаш учун ишлаб чиқилган.

 

Режангизни ёзасиз, таймерни ишга соласиз ва ишни тезроқ тугатишга уринасиз. Турли вазифаларни лойиҳалар остида бирлаштириш ва жамоа билан вазифаларни бўлиб бажариш ҳам мумкин. Раҳбарлар ходимлар учун вазифаларни “яратиши” ва уларнинг ишни қанча вақтда бажаришини кузатиб туриши мумкин. Танаффус пайтида таймерни ўчиришнинг ҳам иложиси бор.

 

Турли хил вазифаларнинг қай бирини ўз вақтида, яна қайсинисини муддатидан кечикиб бажараётганингизни (ёки бажаришаётганини) текшириб туриш, ишлаш суръатини бир-бирига таққослаш ҳам мумкин.

 

Бепул версия лойиҳаларга 5 кишигача ходимларни “қўшиш”га имкон беради. Пуллик версия бутун бошли офиснинг ишини назорат қилиш ҳамда натижа билан ўртоқлашиш, аниқ ҳаракатларни молиявий “ҳисоблагич”га боғлаш имконини беради. Шу тариқа ҳар бир ходимнинг бир соатлик иши қанча даромад келтираётганини билиб олиш мумкин.

 

Интернет мониторинг тизими — YouScan

Сиз рақобатчи ташкилот ҳақида кўпроқ маълумот олмоқчисиз. Энди бунинг учун бир неча кун Google ни титиб зарур маълумотни излаб ўтиришга ҳожат йўқ. YouScan муаммоингизни бир неча дақиқада ҳал этиб беради.

 

Илова онлайн-муҳитни таҳлил қилади: ижтимоий тармоқлар, мақолалар, блоглар ва бошқа майдонларни ўрганади-да, натижаларни қайишувчан параметрлар асосида чуқур таҳлил кўринишида сизга тақдим этади.

 

Мавзуни, материалнинг муаллифини, аниқ ахборот ёки маълумотни излаш учун беришингиз ва IT-технология самарасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

 

Бир вақтнинг ўзида 25 та мавзуни излаш имконини яратувчи ушбу хизмат пуллик. Танишиш учун бепул демо-версиядан фойдалансангиз бўлади.

 

Ижтимоий тармоқларни бошқариш тизими — Buffer

 

Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта ижтимоий тармоқда аудиторияни ривожлантираётган бўлсангиз, турли платформаларда аккаунтларни бошқаришдек бош оғриғидан Buffer сизни қутқаради.

 

Пост ёзасиз, фото танлайсиз, қайси ижтимоий тармоқда чоп этмоқчи эканингизни кўрсатасиз ва, бемалол бундан муҳимроқ вазифаларингиз билан шуғулланишга киришсангиз бўлади.

 

Бепул версия энг оммабоп тармоқлардаги биттадан аккаунтни бирлаштиришга имкон беради. Пуллик версияни харид қилсангиз, 25 тагача аккаунт билан ишлашингиз мумкин. Пуллик версиядан бепул равишда 7-14 кунгача фойдаланиш имкони берилади.

 

Визуализатор MindMeister 

 

Ғоя келиши билан қоғозга ёзиб қўясиз. Аммо қоғозча ҳар ерда қолиб йўқолиб кетиши мумкин. MindMeister бунга йўл қўймасликни кўзлайди.

 

Масалан, бир-бирига алоқадор бўлган 10 та лойиҳа билан ишлаяпсиз. Илованинг қулай шаблонларидан бирини танлайсиз-да, лойиҳалар номланишлари, жавобгар шахсларнинг исм-шарифлари ва бошқа маълумотларни киритасиз.

 

Дастур схема блоклари ўртасида чизиқлар тортиш, янги бўлимлар тузиш, ҳатто гул ва смайликлар билан безаш имконини беради.

 

Бепул версияда оддийроқ бўлган схемалар келтирилган бир нечта шаблонлар мавжуд. Пуллигини сотиб олсангиз, шаблонларнинг бутун бошли кутубхонасини қўлга киритишингиз, схемаларга медиа-файлларни қўшиш ва натижаларни PDF форматида экспорт қилиш имконига эга бўласиз. Ундан ташқари зарур ҳолларда иловани Word ҳамда Power Point дастурлари билан уйғунлаштириш ҳам мумкин.

 

Пароллар қутиси — 1password

 

Одатда фойдаланувчи электрон почталар, ижтимоий тармоқлардаги камида 3-4 та паролни ёдида сақлаб юришига тўғри келади. Турли платформаларда турли ресурслардан рўйхатдан ўтадиган ва ахборот хавфсизлигини сақлашга мажбур бўлган тадбиркорда уларнинг сони бундан анча кўп бўлиши мумкин.

 

1password – бу фойдаланувчининг турли пароллари сақланадиган ўзига хос қутича. Иловада аккаунтларга турли кодлар бир жойда сақланади ва синхронизация қилинади. Дастурнинг асосий пароли уларга кириш имконини беради.

Илова пароллар генератори тарзида ишлайди. Унда банк реквизитлари, паспорт маълумотлари кабиларни ҳам сақлаш мумкин.

 

Ижтимоий тармоқлар генератори — PromoRepublic

 

Агар ижтимоий тармоқларда чиройли постлар қилмоқчи бўлсангиз-у, бунга вақтингиз кам бўлса, PromoRepublicга уланинг.

 

PromoRepublic – бу турли вазиятларга мўлжалланган, турфа мазмундаги шаблон постлар кутубхонаси. Сиз бизнесингиз йўналишини кўрсатасиз ва экранда пайдо бўлган тайёр постлардан ўзингизга маъқулини танлайсиз, ўз истагингизга мос равишда уни таҳрир этасиз ва бемалол ижтимоий тармоқларга жойлаштирасиз.

 

Таҳрирда постнинг фонини танлаш, суратлар қўшиш, фондаги картинка устига ёзилган матнни ўзгартиришингиз мумкин. Илова эълон қилинган постлар тақвими ҳамда ижтимоий тармоқлардаги фаолликни таҳлил этиш имкони билан бойитилган.

 

Иловани 5 кунгача бепул ишлатишингиз мумкин. Кейин пуллик версияни харид қилишингизга тўғри келади. Эвазига янада кўпроқ шаблонлар ва янада кўпроқ аккаунтлар билан бир вақтда ишлаш имконига эга бўласиз.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50