Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Тадбиркорлар учун имтиёзлар табақалаштирилади

25.09.2020

Рус тилида ўқиш

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Президентнинг 2020 йил 1 майдаги қарорига асосан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган эди. Туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши”, 119 тасида “ўрта” ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” деб топилган.

 

Йиғилишда ушбу таҳлиллар асосида жойлардаги муаммоларни ҳал этиш, кўрсаткичлари нисбатан паст бўлган ҳудудларга кўмаклашиш чоралари муҳокама қилинди.

 

Иқтисодий комплексга кирувчи вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. “Қониқарсиз” деб баҳоланган туман ва шаҳарларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, “яхши” ҳудудларнинг тажрибасини оммалаштириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Мутасаддиларга “қониқарсиз” деб баҳоланган туманларда муҳандислик коммуникацияларини яхшилаб, кичик саноат зонаси ташкил этиш, яйловларда чорвачилик, қоракўлчилик, йилқичиликни ривожлантириш, чегараолди савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди. 

 

“Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланди. Уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади.

 

Йиғилишда янги корхоналар ташкил этиш, борларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва Бизнес-омбудсман жойларга чиқиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиши, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиши кераклиги таъкидланди.

 

Президент томонидан “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, банклар томонидан маблағ берилган, лекин хомашё, энергия ресурси ёки логистика каби сабабларга кўра тўхтаб қолган лойиҳаларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди. 

 

Тижорат банклари тадбиркорларнинг бизнесдаги натижаларига қараб уларга “имтиёзли хизматлар пакети”ни таклиф қилиши муҳимлиги айтилди.

 

Маълумки, кичик бизнес ва маҳаллий ресурс солиқлари тўлиқ ҳудудлар ихтиёрида қолдирилмоқда. Яъни, ҳудудларнинг бюджет барқарорлиги, ривожланиши тадбиркорлик фаолияти билан бевосита боғлиқ.

 

Йиғилишда бу йил кутилаётган бюджет тақчиллигини имкон қадар қисқартириш учун қўшимча тушумларни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини таҳлил қилиб, қўшимча даромадларни аниқлаш, бюджет ташкилотларининг пуллик хизматлардан даромадларини кўпайтириш ва бино-иншоотларидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Охирги 4 йилда бизнесни ривожлантириш учун яратилган имкониятлар натижасида кўплаб кичик корхоналар фаолияти кенгайган. Давлатимиз раҳбари бундай интилишларни рағбатлантириш, корхоналарни йириклашишга ундайдиган қулай муҳит яратиш зарурлигини таъкидлади.

 

Йиғилишда тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш кераклиги таъкидланди. Ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхонани аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48