Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Тадбиркорларнинг бизнес учрашуви

04.10.2016

Япония делегациясининг юртимизга ташрифи доирасида икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Тошкент шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кооперацион биржа ташкил этилди.

Маълумки, сўнгги йилларда юртимизда янги саноат корхоналари, замонавий уй-жойлар, турли объектлар, йўл ва кўприклар барпо этилмоқда. Бундай қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз янада чирой очаяпти. Қурилиш ишларида хорижий давлатлар, хусусан, Япония тажрибасидан унумли фойдаланилаяпти.

 

Икки давлатнинг транспорт, ахборот-коммуникацион технологиялар, коммунал хўжалик ҳамда шаҳар инфратузилмаси соҳаларида фаолият олиб борувчи компанияларининг бизнес учрашуви Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди. Мақсад эса ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда янги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқиш эди.

 

Тадбирда Япониянинг ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган «Шимидзу», «Фужита», «Марубени», «Панасоник», «Токио Роуп Инжиниринг», «Иточу», «Мицубиши», «Тойота Цусе», «НЭК» каби 20 дан ортиқ етакчи компаниялари ўз ташкилотлари ва хизматлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.

 

Рустамбек Баратов, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Экспортни ривожлантириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари:

—  Ўзбекистон ва Япония ўртасида савдо, қурилиш, транспорт каби соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида Савдо-саноат палатаси  томонидан кўп ишлар қилинмоқда. Икки давлат тадбиркорлари билан юзма-юз учрашув  уюштириш бу йўлда қўйилган муҳим қадамлардан биридир.

Унинг доирасида Тошкент шаҳри ва вилоятларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўзлари фаолият юритаётган ёки улар учун қизиқ бўлган янги йўналиш бўйича фикр алмашмоқдалар ҳамда янгидан-янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришмоқдалар. Ушбу келишувлар ва шартномалар натижасида эндиликда юртимизда янгидан-янги инвестицион лойиҳалар, қурилиш объектлари ва бир қатор бошқа йўналишлар бўйича кенг қамровли ишлар йўлга қўйилади. Япония компаниялари асосан қурилиш инфратузилмасини яхшилаш борасида, яъни шаҳарсозлик бўйича йирик тақдимотлар ўтказишди. Булар маҳаллий компанияларимиз томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди. Келажакда ушбу фикр алмашинувлар, битимлар йирик лойиҳалар кўринишида ўзининг амалий тасдиғини топади, деган умиддамиз.

 

Ҳусан Маҳбубов, “Ангрен электродлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари:

—  Мамлакатимизда жуда катта объектлар, мураккаб конструкциялар, фабрикалар, заводларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти. Бу ишларда асқатадиган электрод ишлаб чиқарувчи йирик маҳаллий корхона деярли йўқ. Бу хом ашё асосан хориждан олиб келинади. Мураккаб металли конструкцияларни яратишда қурувчиларнинг талабларига мос электрод яратиш, уни инновацион кўринишда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарур, деган қарорга келдик.  Япония корхоналари билан молиялаштириш масаласини муҳокама қилмоқдамиз. Қўшма лойиҳалар устида яқин кунларда иш бошлашдан умидвормиз.

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48