Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Тажрибасиз тадбиркорларнинг 7 хатоси

12.08.2016

Тажрибасизлик – вақт томонидан даволанадиган иллатдир. Билим ва тажрибага икки усулда эга бўлиш мумкин: ўз хатоси ёки ўзгалар хатосидан сабоқ олган ҳолда. Бу фаолиятнинг барча йўналишлари ва соҳаларига, шу жумладан бизнесдаги биринчи қадамларга тегишли.

Билим даражаси, фаолият соҳалари ва бизнес кўламидаги тафовутга қарамай, ёш раҳбарлар, бинобарин, айнан шу қайтариладиган хатоларни содир этишади. Улардан энг типиклари шарҳини тақдим этамиз.

 

 

1. Саводли бухгалтер билан тўғри ўзаро ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги

 

Ёш раҳбарлар, қоидага кўра, ҳали ўзлари молиявий саводхонликка ва бухгалтерия ҳисоби тушунчасига эга эмаслар. Уларнинг жамоасига яхши бош бухгалтер қабул қилинган тақдирда, улар билан ишлаб кетиш қийин кечади. Тажрибасиз раҳбарга бухгалтер ортиқча эҳтиёткорлик қилаётган ва масъулиятдан қочаётгандек туюлади, шунинг учун охиригача эшитмай, унинг ҳар қандай ғоясини бошданоқ йўқ қилишга тайёр бўлади.

 

Ёш тадбиркор лойиҳани у кўриб турган кўринишда рўёбга чиқариш фойдадан кўра кўпроқ зиён келтиришга қодир эканлигига ишонишни хоҳламайди. Тажрибасизлик боис ёш компаниянинг  меҳнат ва молиявий ресурслари режалаштирилаётган кўламга етмай қолишини у тушунмайди. Тажрибали иқтисодчи буларнинг ҳаммасини кўра билади ҳамда ўз раҳбарига ўзининг мулоҳазалари ва шубҳаларини изҳор қилади.

 

Кўпинча бундай қарама-қаршилик бир бухгалтерни ишдан бўшатиш ва ёш, тажрибасиз, бироқ директорнинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр бошқа бухгалтерни ишга олиш билан тугайди. Кейин бухгалтерия ҳисобида ва ҳисоботларда хатоларни, текширувчи органлар томонидан жарима санкцияларини, бизнес бўйича ҳамкорлардан талабномаларни ҳамда бошқа талай салбий оқибатларни кутиш мумкин.

 

 

2. Ўзининг бетакрор ғояларини бепул тарқатиш

 

Start Up форматидаги учрашувларга ташриф буюриш урф бўлмоқда. Ўзининг шахсий ёки ўзлаштирган ғоясидан илҳомланган ёш тадбиркорлар уни бундай учрашувларда тақдимот қилишга шошиладилар. Аввал ёзганимиздек, стартаплар тадбиркорни бўлғуси инвестор билан “яқинлаштириш” мақсадида ташкиллаштирилади.

 

Инвесторларга ўзининг бетакрор ғояси ёки чет элда муваффақиятли фаолият юритаётган бизнесни Ўзбекистонда реал мослаштириш имконияти ҳақида сўзлаб берган ҳолда, улар ўз лойиҳаларига маблағ жалб қилишни кўзлашади. Хатар шундан иборатки, ажойиб ғояни кимгадир мутлақо бепул совға қилиб юбориш ва бу ҳақда фақатгина маълум вақт ўтгандан кейин билиш ёки умуман билмай қолиш мумкин. Агар ёш тадбиркорда ғайратдан бўлак ҳеч нарса бўлмаса, у ҳолда инвесторга у нима учун керак? Агар ғояга, дастурий таъминотга, тажриба намунасига ва ҳ.к.га патент олинган бўлса, кичик, бироқ йўлга қўйилган ишлаб чиқариш мавжуд бўлса ҳамда пуллар фақат кўламни кенгайтиришга етмаётган бўлса, бу бошқа гап.

 

Компания ходимлари муҳим ахборот чиқиб кетишининг бошқа манбаси бўлиши мумкин. Ўз раҳбарининг узоқ муддатли режаларидан воқиф бўлиб, ёвуз ниятда бўлмасада, уни ташқарида ошкор қилиб қўйишлари мумкин. Тажрибали раҳбарлар ҳали энди ишлаб чиқилаётган ғоялар тўғрисида ҳамма ходимларга ҳам айтаверишмайди. Бежизга кўп компанияларда ходимлардан тижорат сирини, шу жумладан корхонанинг жорий лойиҳалари ва истиқболдаги режалари тўғрисидаги ички ахборотни ошкор қилмаслик тўғрисида ёзма мажбурият олинмайди.

 

 

3. Яхши ўйланмаган чет эл тажрибасини жорий қилишга уриниш

 

Чет элда шахсан бўлиб ёки хорижлик тадбиркорлар билан мулоқот қилиб ёхуд Интернетда янги ғоялар билан танишиб, ёш тадбиркор “у ерда” яхши ишлаётган ва ўз эгаларига даромад келтираётган, бироқ товар ёки хизмат сифатида “бу ерда” ҳали мутлақо тақдим қилинмаган лойиҳани амалга ошириш иштиёқида бўлиши мумкин.

 

Хориж бизнес-ғоясини жорий қилишга уринишда энг катта муаммо мазкур фаолиятни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базадаги тафовутларни ўз вақтида пайқамаслик ҳисобланади. Кўп ҳолларда, аввал хатоларга йўл қўйиб ёш тадбиркор бундай тафовутлар мавжудлигини билиб олади, ва, ниҳоят,  унга ёқиб қолган ғоя ўша мамлакат қонунчилигида мазкур соҳа лозим даражада тартибга солинганлиги учун “у ерда” равнақ топаётганлигини тушунади. Миллий қонунчиликни ўрганмай, унда содир бўлаётган ўзгаришларни кузатиб бормай туриб, қандайдир бизнесни барпо этиш умуман қийин, бу йўналишда биринчилардан бўлиш ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. 

 

Хусусан, Norma.uz портали тадбиркорлар, юристлар, иқтисодчилар ва аҳолининг жуда кенг қатламини миллий қонунчиликда содир бўлаётган барча ўзгаришлар, кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари тўғрисида қулай шаклда тезкор хабардор қилишга мўлжалланган. Эксперт материаллари у ёки бошқа нормаларни қўллашнинг амалий жиҳатлари юзасидан тушунтиришлар тақдим қилади. Муаллифлик шарҳлари бозордаги вазиятни ёритади, долзарб ижтимоий масалаларни  кўтаради, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеалар ҳақида хабардор қилади. Компьютер экранидан ўқиш уларга ноқулай бўлганлар ихтисослаштирилган  даврий нашрлар обуначилари бўлишлари мумкин, уларда барча келтирилган мавзулар атрофлича ёритилади.

 

 

4. Узоқ ўйлаш ва шошилинч равишда қабул қилинган қарорлар

 

Қарор қабул қилишда шошма-шошарлик ва сусткашлик – бу ҳар қандай тажрибасиз ишбилармон урилиши мумкин бўлган оқибати яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин бўлган ишдир.  Шундай вазиятлар борки, унда бизнес-қарор жуда тез қабул қилиниши керак (сотиб олиш, сотиш, улушга кириш, фаолият турини ўзгартириш, реструктуризация қилиш ва ш.к.), шунинг учун бу дарҳол амалга оширилмаса, қулай фурсат бой берилади ҳамда бундай имконият бошқа ҳеч қачон қайтмайди.

 

Бошқа вазиятларда эса, аксинча – қанчалик  қизиқтирадиган таклиф бўлмасин, кафолатлар қанчалик ишончли туюлмасин, қарор қилишга шошилмаган маъқул.

 

Иккала ҳолатда ҳам оқил ва ишончли маслаҳатчилар, тажрибали ва “сиз томонда ўйнайдиган” инсонларга эга бўлиш фойдали. Агар бундай дўстлар (ҳамкорлар, қариндошлар, ходимлар, балки ҳатто рақобатчилар ҳам бўлиши мумкин) ёш тадбиркорда бўлса, яхши. Агар улар бўлмаса,  бундай вазиятни тушуниш қобилияти унга тажриба билан келишини кутишга тўғри келади. У келгунча эса кўп нарсалар содир бўлиши мумкин.

 

 

5. Тўғри режалаштиришсиз қарз маблағларидан фойдаланиш

 

Замонавий дунёда фаолиятни бошлаш ёки уни кенгайтиришда қарз маблағларидан фойдаланмайдиган муваффақиятли ва ривожланаётган компаниялар жуда оз. Бироқ  улардан фойдаланиш ва қайтариш бўйича аниқ режасиз ҳатто яхши ғоя ва малакали ходимлар мавжуд бўлган тақдирда ҳам чув тушиш мумкин. Ахир ҳар қандай қарз маблағлари олдиндан шартлашилган муайян муддатга тақдим қилинган  пул ҳисобланиб, улар фойдаланилганлик учун фоизни ҳисобга олган ҳолда қайтарилиши лозим.

 

Бизнес жараёнларни режалаштириш ва қарз маблағларини ҳисобга олиш сингари мавзуларнинг ўзига бир ёки иккита ҳажмли шарҳлар камлик қилади. Ушбу шарҳда уларни муфассал кўриб чиқишнинг имкони йўқ, бироқ қарз маблағларидан фойдаланишда хатога йўл қўйиш талай истиқболли бизнес ташаббусларнинг синишининг сабаби ҳисобланишини айтиб ўтмаслик мумкин эмас.

 

 

6. Ишонч ва ҳамкор сўзларига умид қилиш

 

Ишонч – айниқса бизнесни ҳамкорликда юритиш хусусида сўз борганда жуда заиф дастак  ҳисобланади.  Ишонч вақт мобайнида эришилиши ва текширилиши лозим, агар у истисносиз барчага ва энг қисқа муддатларга тарқатиладиган бўлса, бу энди  ишонч эмас, балки соддалик ҳисобланади, соддалик эса  - унинг соҳиби ҳам зиён кўриши мумкин бўлган хислатдир.

 

Амалиётнинг кўрсатишича, келишув юридик кучга эга бўлиши ва керакли пайтда тақдим қилиш учун ҳар қандай дастлабки келишувни (истак, қўшма режалар, мажбурият, қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилиш ваъдаси) ҳам ҳар қачон қоғозда лозим даражада қайд қилишнинг иложи йўқ.

 

Мазкур ҳолатда сўз сотиш, сотиб олиш, етказиб бериш ҳақида бормаётир – ҳар қандай битим бир маънода қонуний тарзда расмийлаштирилиши керак. Сўз  бир тараф учун катта умид, бошқа тараф учун эса, умуман олганда нима бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги енгил-елпи гап бўлган умумий ишларни режалаштириш ҳақида бормоқда. Оғизда тузилган келишувлар   энг муҳим бўлиши керак эмас. Уларни назарда тутиш мумкин, бироқ уларга жиддий умид қилиш мумкин эмас.

 

 

7. Тез даромад олиш илинжида сифат стандартларини пасайтириш

 

У ёки бошқа товарлар сифатидан норози бўлган истеъмолчилардан қайсидир ишлаб чиқарувчи “айнибди” деган сўзни эшитиш мумкин. Амалиётда бу бозорга сифатли товар билан чиқиб, у ерда муайян улушга эга бўлиб, харидорлар орасида бренднинг таниқлилиги ҳамда оммавийлигига эришиб, ишлаб чиқарувчи катта фойда кетидан қувиш ва таннархни пасайтириш мақсадида ҳеч нарсадан тап тортмаслигини билдиради. Бундай сиёсатнинг натижаси ўзини кўп куттирмайди. Бир маротаба алданган харидор бошқа ҳеч қачон қайтиб келмаслиги мумкин.

 

***

 

Пировардида қайси соҳада машғул бўлмасин ва унинг бизнеси кўлами нечоғлик бўлмасин ҳар бир тадбиркор учун доим мустақил ўқиб билим орттириш муҳимлигини қайд этишни хоҳлардик. Турли семинарлар, курслар ва тренингларда вақти-вақти билан ўз малакасини ошириш, касбий билимларни янгилаб бориш керак. Ахир технологиялар ривожланмоқда, рақобат кураши усуллари нозиклашиб бормоқда, қонунчилик базаси такомиллашмоқда. Буларнинг барчаси ҳақида ўз вақтида хабардор бўлиш лозим.  

 

«Norma» профессионал ривожланиш маркази ўқув курслари ва семинарлари сизга бунда ёрдам бериши мумкин. Яқин вақтлар учун режалаштирилган мавзулар жадвали билан ҳавола бўйича ўтиб танишиш мумкин. Эътибор қаратинг, дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ва газеталаримиз обуначилари учун семинарлар ва вебинарлар бонус сифатида бепул, курслар эса 50 фоизли чегирма билан тақдим қилинади.

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА, мухбиримиз.

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48