Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Такрорий «декретда» қанча тўланади

19.02.2018


Айрим мутахассисларнинг фикрича: аёл болани парваришлаш таътили пайтида ёхуд у тугагандан кейин кўп ўтмай (1 йил давомида) яна ҳомиладор бўлган бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўлиқ нафақа олишга ҳақли эмас. Биз бунинг қанчалик ҳақиқатга мослигини текширишга уриндик.

 

Аввалига Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарори 23-банди билан танишиб чиқамиз. У ерда ишга янги кираётган ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчилар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган миқдорда тайинланган:

  • 6 ойгача – ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и миқдорида;
  • 6 ойдан 12 ойгача – ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и миқдорида;
  • 12 ойдан кўпроқ вақт – ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и миқдорида.

 

«Камроқ тўлаш» позицияси тарафдорлари қуйидаги далилни рўкач қиладилар: аёл болани парваришлаш таътилида бўлган (муддати 3 йил,шундан 2 йилига ҳақ тўланади). Бинобарин, у гўё меҳнат фаолиятини 12 ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйган, болани парваришлаш таътилидан чиқиш эса меҳнат фаолиятини тиклаш ҳисобланади. Шу сабабли у тўлиқ иш йили ишламаганда унга кейинги боласининг ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлиқ миқдорда тўланмайди.

 

Нима сабабдан бу нотўғрилигини изоҳлаймиз.

 

Биринчидан, аёл боласи 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш чоғида ижтимоий таътиллардан бирида бўлади (МКнинг 234-моддаси). Ҳар қандай таътил фақат иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган кишига берилади. Бунда болани парваришлаш таътилида бўлган давр умумий иш стажига қўшилади.  

 

Бундан ташқари, МКнинг 64-моддаси ҳамда Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (13.10.1999 йилда 831-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, узоқ, 12 ойдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлаётган шахслар – ишсиз шахслар тоифаларидан бири.

 

Иккинчидан, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдорлари аёл ишга қабул қилинган кундан бошлаб ўтган муддатга боғлиқ. Яъни меҳнат шартномаси тузилган ва ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган кундан бошлаб (МКнинг 82-моддаси).

 

Ҳомиладорлик бўйича нафақанинг 100 фоиз миқдорини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблаш санаси Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарорида аниқ кўрсатилган (4 баравар).

 

Шу тариқа, қуйидаги хулосага келиш мумкин. Болани парваришлаш таътилидан чиқиш ва меҳнат фаолиятини тиклаш – бошқа-бошқа нарса. Уларни чалкаштирмаслик лозим. Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган пайтдан бошлаб 12 ойдан кўп вақт ўтган бўлса, аёл тегишли ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдорининг 100%ини олиш ҳуқуқига эга.

 

Самир Латипов.