Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда солиқ ставкалари қандай ўзгаради Ваколатхона биноларни субижарага топшира оладимиҚачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

Тамаки маҳсулотларининг транзит тартиби белгиланмоқда

01.11.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларини транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ВМҚ-717-сонли қарори қабул қилинди.

 

Низомга кўра, тамаки маҳсулотларини транзит олиб ўтишда ваколатли шахс товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этишда  белгиланган маълумотлар билан бирга қуйидагилар кўрсатилган ҳолда мурожаат қилади:

  • товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати ва унинг электрон нусхаси;
  • етказиб бериш шартномасининг (битимининг) электрон нусхаси;
  • товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уларни олиб ўтиш жадвалининг электрон нусхаси;
  • товарлар транзити бўйича божхона тўловлари суммаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
  • товарларнинг қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси билан маркаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар, қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Бунда дастлабки маълумотлар фақат транспорт воситаларининг инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозланган чегара божхона постлари орқали тақдим этилади.

 

Транзит учун божхона тўловлари суммаси миллий валютада ёки АҚШ долларида божхона органининг депозит ҳисобварағига ўтказилади. Депозит ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотлар Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ҳамда чегара ўтказиш пунктларига жойлаштирилади.

 

Товарлар божхона назоратидан ечилгандан сўнг 5 иш куни ичида тўланган божхона тўловлари тўловчига қайтарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-11-01
  • USD:12780.09 (+0.00) сум
  • EUR:13889.40 (+0.00) сум
  • RUB:131.67 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг