Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсиялари ва “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлари тизими ва режаси” талабларига мувофиқ мамлакатимиз телефон рақамларининг 9 белгили тизимига ўтади.
2018 йилда телефон рақамлари яна иккитага узаяди, аввал терилмаган ҳудуд коди терилади, деб хабар беради ЎзА.
7 белгили рақамлардан 9 белгили рақамларга ўтиш мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугагани, алоқа хизматларига бўлган талаб эса кундан-кунга ортиб бораётгани билан изоҳланади.
9 белгили рақамларга ўтиш шаҳарлараро рақамларни териш жараёнини соддалаштиради.