Бир неча йил олдин Ўзбекистон темирйўлчилари томонидан “Локомотив” истироҳат боғи очилган эди. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Темирйўлчилар куни касб байрамига «Анҳор-Локомотив» дам олиш маскани ва аттракционлар боғини очади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Темир йўл компаниясидан янги истироҳат ва аттракционлар боғи
Темир йўл компаниясидан янги истироҳат ва аттракционлар боғи
05.08.2016
Пойтахт марказида 8 гектардан ортиқ ҳудудда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди, ўнлаб манзарали ўсимликлар, дарахтлар ва буталар ўтқазилди.
Дам олиш маскани ва аттракционлар боғининг бетакрор ва замонавий инфратузилмаси ўз ичига ресторан ва қатор кафетерийлар, қаҳвахона, ёдгорликлар дўкончалари, мусиқа ва ёруғлик кузатувидаги фавворалар, болалар ўйин майдончалари, 300 дан зиёд ўринга эга ёзги театрни олади.
Ўрнатилган аттракционлар ва иншоотлар турли ёшдагилар учун мўлжалланган бўлиб, болалар ва катталар учун қулай ва хавфсиздир:
- мамлакатимиздаги энг баланд “Осмонўпар” аттракциони 43 метр баландликка тезда парвоз қилади, бу эса экстримни қадрловчиларда унутилмас таассуротлар қолдиради;
- пойга трассаси бўйича МДҲ мамлакатлари орасида ягона бўлган картодром жойлашган ёпиқ зона;
- интерактив ўйинлар учун хоналар мавжуд ўйин марказлари;
- болалар майдончалари;
- бироз ёритилган ва сувости дунёсини кўриш имконини берадиган сунъий сув ҳавзаси, унда катамаранда учиш мумкин;
- мамлакатимизнинг еттита диққатга сазовор тарихий жойлари: Хивадаги Калта минор минораси, Самарқанддаги Шердор мадрасаси; Бухородаги Минораи Калон; Андижондаги Бобур ёдгорлик мажмуаси; Тошкентдаги Темурийлар музейи, телеминора ва курантларнинг макетлари;
- Тошкентда бетакрор ва ягона бўлган, узунлиги 40 метрни ташкил этувчи мусиқа садолари ва чироқ ёғдуларига эга улкан рақсга тушувчи фаввора, у сувни 50 метр баландликкача пуркай олади.
Қурувчилар ва ташкилотчилар ушбу маданий-оммавий объектга ташриф буюрувчилар учун ижобий ҳиссиёт ва таассуротларни кафолатлайдилар ҳамда ҳамшаҳарларимиз ва Ўзбекистонимиз меҳмонларининг энг севимли дам олиш масканига айланади деб умид қилишади.
Маъруф УСМАНОВ.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»