1995 йилги Меҳнат кодекси ортда қоладиган ва 2022 йилги янги Меҳнат кодекси кучга кирадиган кунга ҳам оз қолди. Қонун чиқарувчилар бизга янги ҳужжатни ўрганиш учун етарли вақт беришди. Аммо янги МКда ўзгаришлар жуда кўп... Саноқли кунлар ичида шошиб қолмаслик учун кадрлар бўйича мутахассис 2023 йилнинг май ойида қандай ишларни қилиши керак?
Kadrovik.uz тушунтиради:
1. Бизда аллақачон тушунтиришлар бор ва тез орада яна янгилари бўлади.
Сўнгги ойларда биз янги МК ҳақида мақолаларни нашр этишга ҳаракат қилдик. Сиз уларни каталогнинг тегишли бўлимларида кўришингиз мумкин:
2. Ҳаракатлар режаси:
1. Янги МК таркибини ўрганинг ва ўзингиз учун алоҳида маълумотномага (Word ёки Ехcелда) ходимларнинг тоифалари учун алоҳида бўлимларга ажратилган асосий талаблар ва ўзига хос хусусиятларни киритинг. Айтганча, шундай мақола бизда ҳам бор, уни асос сифатида олишингиз ва фаолиятингизнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда тўлдиришингиз мумкин:
Янги МК: асосий ўзгаришларнинг қиёсий жадвали.
Давомини kadrovik.uz да ўқинг.