Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Тиббиёт ходимига тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

05.02.2019

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати ҚҲТБТда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилганлигини маълум қилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган лойиҳа билан ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва унинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки тиббиёт ходимига тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишларни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан квалификация қилиш таклиф этилмоқда. 

 

Сўнгги пайтларда шифокорларга тажовуз қилиш ҳолатлари, афсуски, кўпайиб бормоқда. Таҳлилнинг кўрсатишича, ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига ғайриқонуний равишда тажовуз қилинганлиги ва уларга тан жароҳати етказилганлиги учун жавобгарликнинг нисбатан енгиллиги бундай ҳаракатларга асосий сабаб бўлмоқда, дейилади хабарда.

 

Шу муносабат билан лойиҳада ЖКнинг 277-моддаси 3-қисмига қўшимча банд (жиноятнинг ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилиши) киритиш таклиф этилмоқда.

 

Ушбу бандда назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор, деб топилганлар уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин бўлади ва бу ўз ўрнида катта профилактик таъсир кучини кўрсатади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум