Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Тинимсиз ишлаш нега унумдорликни пасайтиради?

11.10.2016

Уззу-кун тинмай меҳнат қилиш бир қарашда касб-корда янги марраларга эришиш, мавқе ва лавозим ошишининг гаровидек туюлади. Аммо ўз вақтида ҳордиқ чиқармаслик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслик керак. Келинг, тиним билмай меҳнат қилиш ва сурункали чарчоқ ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳафтасига 80 соат ишлаш, электрон почтани ҳар куни саҳар соат 3 да текшириб чиқиш, лойиҳани тезроқ йўлга қўйиш учун кечани-кеча кундузни-кундуз демай ишлаш – бундай суръатда меҳнат қилиш бир қарашда мақтовларга лойиқдек, ҳамма шундай ишлаши керакдек, бошқалар учун бундай интизом ўрнакдек...

 

Аммо бу меҳнат унумдорлигининг кескин тушиши сари етакловчи муқаррар йўлдир.

 

Стэндфорд университети олими Жон Пенкейвелнинг аниқлашича: дам олиш кунларининг бўлмаслиги соатбай ишлаб чиқариш натижаларига салбий таъсир этади. 70 соатлик иш ҳафтаси 54 соатлик жадвалдан унча кўп фойда келтирмайди. Демакки, шу алпозда ишлашга ўрганган одамнинг 16 соатлик вақти бекорга сарфланади.

 

Сурункали чарчоқ нима ва унинг аломатлари қандай?

 

Сурункали чарчоқ бу тинкаси қуригунча ишлаш натижасида келиб чиқадиган чуқур хавотирга тушиш, ташвишланиш, чарчаш ва ожизлик ҳисларининг қоришмасидир. Узоқ вақт давом этган чуқур стресс оқибати бўлмиш бу ҳолат секин-аста яқинлашиб келганини сезмай ҳам қоласиз ва кўпинча у одатий ҳолат дея қабул қилинади.

 

Узоқ соатлар давомида дам олиш кунлари нима эканини билмасдан ишлаш кейинчалик албатта ўз аломатларини кўрсатади. Одамнинг аҳволи танглашади. Мақсадга эришиш йўли эса тобора узоқлашаверади.

 

Британиянинг етакчи шифокорларидан бири Жон Аштон тинимсиз ишлаш билан боғлиқ артериал қон босими ошиши ва психологик касалликларга қарши курашиш учун ҳаттоки 4 кунлик иш ҳафтасини белгилаш таклифи билан чиққан эди.

 

Имкониятлар чегарасидан ташқарида ишлаш касб зинапоясидан юқорига илдамлашда жиддий тўсиқ бўлиб хизмат қилиши тайин. Бетиним ишлаш дадиллик ва оптимизмни йўққа чиқаради, ишга бўлган қизиқишни сўндиради. Олим ўз сўзларини тасдиқлаш учун дунёнинг энг бой давлатларидан бирида иш соатларининг камайтирилиши ишлаб чиқаришнинг ошишига олиб келганини мисол қилиб келтиради. 6 соатлик иш куни ўрнатилган Швециядаги ташкилотларда иш вақтининг камайтирилиши билан ишчанлик ҳажми ортганлиги ва кадрлар қўнимсизлигининг пасайиши кузатилган.

 

Доимий зўриқиш стрессга қарши “ур ёки югур” жавоб реакциясини ишга туширади. Организм стресс  гормонлари бўлмиш адреналин ва кортизолни ишлаб чиқара бошлайди, энергияни мушакларга юборади ва юрак уриши тезлигини оширади. Масалан, овқат ҳазм қилиш сингари муҳим жараёнлар организмнинг эътиборидан четда қолиб кетаверади. Стресс одатий ҳолатга айланиб қолгач, қарши таъсир фақат зарар келтира бошлайди. Қаттиқ берилиб ишлаш доимий чарчоқ ҳиссини келтириб чиқаради, иммун тизимига салбий таъсир этади.

 

Сурункали чарчоқни қандай енгиш ва қандай қилиб маҳсулдорликни ошириш мумкин?

 

Сурункали чарчоққа қарши курашишдаги асосий қурол бу стресс даражасини туширишга қодир машғулотлар учун вақт ажратиш, ўзи ва иш берувчи учун муайян чегараларни шакллантиришдир.

 

1. Иш соатларингизни чекланг

Қизиқарли иш билан шуғулланиш учун тасодифан ишда ушланиб қолиш ҳеч қандай зарар келтирмайди. Аммо сиз мунтазам равишда эрталабгача ишда қолиб кетсангиз ёки ҳамма уй-уйига тарқаб бўлганидан кейин ҳам офисда ўтириб ишлайверсангиз, билингки, буларнинг бари сурункали чарчоқ билан якунланиши мумкин.

 

Агар сизга жуда кўп вазифалар бериб ташлашган, уларни бажариш учун эса вақт ўта кам бўлса, тортиниб ўтирманг, иш берувчи билан суҳбатда бу масалани кўтаринг. Ҳар қандай ишбилармон раҳбар сурункали чарчаган ишчини йўқотишдан кўра, ўз меъёрида вазифаларини бажарган ходимни афзал кўради. Устига-устак агар бошлаган ишингизни охирига етказа олмасангиз, бошқа ходимлар уни бажаришига тўғри келади.

 

2. Расмий иш жадвалини яратиш

 

Шунингдек, иш кунининг қатъий чегараларини белгилаб қўйиш (айниқса, ўзингиз учун ишласангиз) ва аҳён-аҳёндагина ундан чекиниш керак бўлади. Одатда иш баъзан жуда кўп, баъзан камроқ бўлиши мумкин. Шу боис гоҳида, масалан, бир-икки ҳафта ичида кунига 1-2 соат кўпроқ ишлашга тўғри келиши мумкин. Одатий кун тартибига тез фурсатларда қайтишингиз шарти билан бу ҳолатга йўл қўйса бўлади. Иш куни сўнггида почтадан келадиган хабарларни ўчиринг, лойиҳалар папкаларини ёпинг ва хаёлан ишдан узоқлашинг.

 

3. Иш соҳасидан ташқаридаги устуворликлар ҳақида ўйлаш

 

Уйдаги вазифаларингиз ҳақида ҳам ўйланг. Фарзанди борлар учун ҳафтасига 40 соат ишлаш фарзандсизларга қараганда бироз мураккаблик туғдиради. Сиз учун тўғри бўлган кун тартиби анъанага айланган “9:00 дан 18:00 гача”  бўлган иш вақтига тўғри келмай қолиши мумкин. Сиз нимани эплай олишингизга баҳо беришингиз керак бўлади. Агар имкониятимдан кўра кўпроқ вазифа зиммамда экан, деган хаёлга боргудай бўлсангиз, бу муаммонинг дарҳол ечимини топиш  зарур.

 

4. Ҳордиқ чиқаришнинг (соғлом) йўлларини топиш

 

Ҳордиқ чиқаришга ёрдам берадиган соғломлаштирувчи усулларни топинг. Ҳатто оз миқдордаги алкоголь уйқу сифатига салбий таъсир кўрсатади. Кун охирида спиртли ичимлик қабул қилиш чарчоқни баттар оширади. Тамаки маҳсулотлари ҳам соғлиққа зарар. 

Енгил машқлар (навбатдаги вазифадек бажариладиганлари эмас, балки ҳузур бағишлайдиганлари), табиат қўйнида сайр қилиш, кун охирида китоб ўқиб, ванна қабул қилиш яхши самара бериши мумкин. Нима бўлганда ҳам кундалик ҳордиқ чиқариш одамнинг қалбига ором бағишлаш билан бир қаторда кейинги кунни ғайрат билан кутиб олиш, олға қадам ташлаш учун бир туртки бўлиши тайин.

 

Таржима муаллифи — Вячеслав Давиденко, TESTutor компанияси  асосчиси

Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48