Тошкент вилояти прокуратурасининг сайтида Нурафшон шаҳри (собиқ Тўйтепа)нинг видео лойиҳаси тақдим этилди. Шаҳар мамлакатимиздаги илк “ақлли” шаҳар бўлиши кутилмоқда. Шаҳар 2025 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автойўл боғлайди
Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автойўл боғлайди
18.09.2017
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 25 август кунги 11-ялпи мажлисда Тўйтепа шаҳрининг номини Нурафшонга ўзгартириш ҳақидаги қарорни тасдиқлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Таъкидланишича, маъмурий бинолар, замонавий ва қулай турар жойлар, бизнес марказлар, меҳмонхоналар, спорт мажмуалари, ёшлар ижодиёт маркази, кутубхона, мактаблар, кўп тармоқли шифохона бунёд этилади.
Истироҳат боғлари, боғлар, майдонлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун хиёбонлар ташкил этиш кўзда тутилган. Самарали жамоат транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Шаҳар маркази орқали сунъий анҳор оқиб ўтади, унинг ёқаси бўйлаб йўл ётқизилиб, кафе, дўкон ва бошқа объектлар очилади.
Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автомобиль йўли боғлайди.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади
- Қорақалпоғистонда эскирган уйлар таъмирланади
- Қурилиш соҳасига жамоатчилик назорати жорий этилади
- Туманлар бюджетининг 5 фоизи аҳолининг ташаббусли лойиҳаларига йўналтирилади
- Қурилиш соҳасидаги талаблар соддалаштирилмоқда
- Кўп квартирали уй-жойлар зилзилабардошлик бўйича текширилади
Янги сонларда ўқинг
- Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
- Солиқ қўмитаси ваколатида
- Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
- Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
- МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин