Кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш учун ИМ-4 ва ИМ-10 тўлиқ ўчириб турилиши 2–5 октябрга кўчирилди, дея хабар қилади «Тошиссиққуввати» ДУК.
Бинобарин, айнан шу кунларда қуйидаги манзиллар бўйича иссиқ сув бўлмайди: Амир Темур, Мустақиллик шоҳкўчалари, Осиё, Боғишамол кўчалари, Минор 1-берк кўчаси, Чингиз Айтматов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Ғирғиртепа, Боғиравон, Шивли, Шуҳрат, Аҳмад Дониш, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳристон, Чинобод, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Қулоқтепа, Янги Юнусобод, Юнусота, Жума масжид, М.Турғунбоева, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Сағбон, Қорақамиш кўчалари, Қорақамиш 1-кўчаси, Форобий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Талабалар, Катта ҳалқа йўли, Қамарнисо кўчалари, Қорақамиш 2-кўчаси, Шифокорлар 2-кўчаси, Университет кўчаси, Юнусобод даҳаси (1-19-мавзелар), М-1, 2, 4, 5, 6, 12, 15, М-17, 18 (Себзор), Тахтапул, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/2, 2/3,2/4, 2/5 уй-жой даҳалари, Ёшлик, Чимбой, Бешқўрғон – 1, 2, 3, 4, Қамарнисо, ЎзМУ – ТошДТУ, Олимпия, Ибн Сино 1, 2, Белтепа, Жарариқ микрорайонлари, Шифокорлар шаҳарчаси, Ҳамид Олимжон майдони.
Илгари ИМ-4 ва ИМ-10 амал қилиш зонасида иссиқ сувни ўчириш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари 2018 йилнинг 24-28 сентябрь кунлари олиб борилиши режалаштирилган эди. Кўчириш сабаблари маълум қилинмади.
Қолган жойларда ўчириш графиклари бу ерда берилган.