2016 йил 8-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида навбатдаги “Кичик бизнес асбоб-ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, унинг доирасида асаларичилар ва халқ усталари маҳсулотлари ярмаркаси ҳам ўтказилади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Тошкентда кичик бизнес учун асбоб-ускуналар кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкентда кичик бизнес учун асбоб-ускуналар кўргазмаси бўлиб ўтади
20.10.2016

Тадбир «Expocontact» МЧЖ компанияси томонидан Савдо-саноат палатаси кўмагида «КўргазмаСавдоМаркази» кўргазмалар марказида ўтказилади (Беруний кўчаси, 40).
Анъанага кўра кўргазманинг вазифалари қуйидагича:
- Бошловчи тадбиркорларга бизнесни ташкил этишда кўмаклашиш;
- Кичик ва ўрта бизнес томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар ассортиментини намойиш этиш;
- Кичик ва ўрта бизнес вакилларига асбоб-ускуна, технология ва хизматларни танлаш имкониятини тақдим этиш;
- Харидор ва ишлаб чиқарувчи ўртасида тўғридан-тўғри амалий алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиш.
Кўргазма экспонатлари мавзуларга оид бир нечта бўлимларда намойиш этилади, булар: ахборот технологиялари ва энергетика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, механизмнинг эҳтиёт қисмлари, кимё саноати ва қурилиш.
Батафсил маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (+99871) 256-35-13, 256-36-14.
Мавзуга оид материал:
Имтиёз керакми — замонавий ускуна билан жиҳозланг
.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади