Вазирлар Маҳкамаси Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлади (ВМнинг 13.10.2018 йилдаги 824-сон қарори).
Энди олиб кириладиган, ҳайдовчини ҳисобга олганда 8 нафар ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туристик тоифадаги автотранспорт воситалари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг илтимосига биноан ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари билан тартибга солинадиган автомашиналар рўйхатидан чиқариб ташланди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабар беришича, ушбу қарор тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарорига мувофиқ автомобилларни сертификатлаштиришга доир талаблар кучайтирилиб, транспорт воситаларини расмийлаштиришда қийинчиликлар туғдираётганидан шикоят қилган эдилар.