Агар ходим-ўриндош ишдан бўшатилса, унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаш лозимми? Бу ҳолда у қандай тўғри ҳисобланади? Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари бўйича даъво бериш муддатлари ўрнатилганми? Buxgalter.uz ушбу масалани тушунишга ёрдам беради.
Ҳар бир ходим йиллик ҳақ тўланадиган таътил ҳуқуқига эга. Бу ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳам тегишли.
Ҳар қандай ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши керак. Акс ҳолда ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой муддатда судга мурожаат қилишга тўлиқ ҳуқуқга эга. Бу ҳолда, иш берувчининг ғайриқонуний ҳаракатлари тасдиқланган тақдирда ходимнинг фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш тўғрисидаги талаби тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилади.
Ҳатто иш ҳақини ундириш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда ҳам, ходимнинг фойдаланилмаган таътил учун ходимга тегишли бўлган компенсацияни тўлаш тўғрисидаги пуллик талаблари тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилади.
Қандай ҳисобланади
Мисол учун, ходим корхонада (бюджетдан ташқари ташкилот) 04.04.2017 йилдан 29.06.2020 йилга қадар ишлаган. Ҳеч қачон таътилда бўлмаган. Ишдан бўшатилишидан олдин маоши 1 500 000 сўмни ташкил этган. Январь ойида ходим мукофот олган – 450 000 сўм. Ишдан бўшатилишидан олдинги 12 ой учун иш ҳақидан ташқари бошқа тўловлар бўлмаган. Таътилнинг давомийлиги меҳнат шартномасига асосан 15 иш кунини ташкил этади.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.