Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Ўзини яккалаш ва хайрия акцияларини мувофиқлаштириш режими жорий этилди

02.04.2020

Рус тилида ўқиш

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси яна бир қатор чекловчи чора-тадбирларни жорий этди.

 

1 апрелдан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилди. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади, фақат яқин атрофдаги дорихона ёки дўконга чиқишга рухсат этилади.

 

Кўплаб юртдошларимиз, қатор жамоат ташкилотлари турли хайрия акцияларини уюштирмоқда. Бироқ, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу турдаги акциялар давомида вируснинг янада кенг тарқалиш хавфи жуда юқори. Шу сабабли якка тартибдаги хайрия акциялари вақтинча тўхтатилди.

 

Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Ўзэкспомарказ Миллий кўргазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади:

  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади; 
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда (махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади;
  • хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган ННТ вакиллари ҳамда саховатпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр)лар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;
  • эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади.

 

Пул кўринишидаги маблағларни “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинади.

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум