Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

«Ўзстандарт» сифатсиз маҳсулотлар ҳақида ОАВ орқали хабар беради

02.02.2018


Савдо-саноат палатасида (ССП) Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида сотилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва Сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида ягона ахборот маълумотлар базасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат ҚҲТБТ порталида  2017 йилнинг март ойидаёқ муҳокама қилинган эди. Ўша пайтда экспертимиз томонидан тайёрланган лойиҳа шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.

 

ССПнинг хабарида таъкидланишича, Низом кейинчалик лаборатория тадқиқотларини ўтказиш учун «Ўзстандарт» агентлиги томонидан бозорлар, савдо тармоқлари ва дўконларда назорат хариди амалга оширилишини назарда тутади.

 

Бунда жараённи ва маҳсулотнинг лаборатория тадқиқотлари натижаларини кейинчалик ОАВда эълон қилиш учун маҳсулотларни харид қилиш жараёни телерадиоузатиш каналлари вакиллари иштирокида амалга оширилади. Тадқиқотлар натижаси салбий бўлган тақдирда сифатсиз маҳсулотлар тўғрисидаги ахборот ОАВда ёритиш учун Сифатсиз маҳсулотлар ягона ахборот маълумотлар базасига киритилади.

 

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50