Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Велосипед ва мототранспортда ҳаракатланиш тақиқланди

05.04.2020

Рус тилида ўқиш

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди.

 

6 апрелдан эътиборан 1 апрелдан жорий этилган ўзини яккалаш ҳаёт тарзи Тошкент ва Нукус ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий бўлади. Шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ёки тиббиёт муассасаларига ташриф буюришдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади. Иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар истисно ҳисобланади.

 

Кўчалар бўйлаб ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади.

 

65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади. Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Улардан фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун фойдаланиш мумкин.

 

Йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) 2 кун муддатда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади. Ҳар бир ташриф буюрувчининг тана ҳарорати ўлчанади. Агар у 37 даража ва ундан юқори бўлса, объектларга кириш тақиқланади. Ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

 

Йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.

 

Махсус рухсатномасиз ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилади.

 

 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48