Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ворислик ва мерос ҳуқуқлари – ғоят долзарб масалалар

21.07.2017

Мамлакатимизда  суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва ролини  янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида “Ворислик ҳуқуқи” амалий қўлланмаси ва “Ўзбекистонда мерос ҳуқуқи” брошюраси нашр этилди. 

 

Мазкур китоблар тақдимотида Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин  Ёдгоров ва бошқалар мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар аҳамияти, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда мазкур қўлланмаларнинг ўрни ҳақида сўз юритди.


Маълумотларга кўра, мерос мулки билан боғлиқ низолар келиб чиқишига кўп ҳолларда фуқароларнинг амалдаги қонун талабларини яхши билмаслиги, ворислар бир-бирининг қонуний ҳуқуқларини тан олмаслиги сабаб бўлмоқда. 

“Ворислик ҳуқуқи” қўлланмаси фуқароларнинг ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишида, фуқаролик ишлари бўйича судьяларнинг ворислик ҳуқуқига доир қонун нормаларини тўғри қўллашида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. 

Ушбу қўлланмада қонун ва васиятнома бўйича ворислик, васиятнома ва унинг турлари, меросни қабул қилиш билан боғлиқ тартиб ва мажбуриятларга доир маълумотлар берилган. Китоб содда ва равон тилда ёзилган. Унда қулай схемалар, саволлар ва жавоблар, суд амалиётидан олинган муаммоли вазиятлар ва уларнинг ўзига хос ечими қамраб олинган. 

“Ўзбекистонда мерос ҳуқуқи” брошюрасида мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган мулклар, васиятнома тузишнинг муҳим жиҳатлари, васиятномаларни тақсимлаш тартиби, меросни эгаллаш, мероснинг тақсимланиши, нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун тўланадиган давлат божи ставкалари ва бошқа масалаларга тааллуқли маълумотлар жадваллар, схемалар ва расмлар ёрдамида тушунарли ҳолда ёритилган. 

 

 

Маъруф УСМАНОВ 

 

Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48