ЯИДХПда Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш мумкин.
Хизмат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим этилмоқда.
Хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХПга Ягона идентификациялаш тизими (OneID) орқали авторизациядан ўтиб кирилади.
Янги ярим автоматик тарздаги хизмат фақат юридик шахсларга кўрсатилади.