Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги қоидалар (ПФ-70-сон) бўйича давлат мулкини ким сотиб олиши ёки ижарага олиши мумкинҚҚС ставкаси ўзгариши сабабли шартномаларни нима қилиш керак 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

ЯИДХПда ШЖБПҲ ҳисобварағидан кўчирма сўраш мумкин

03.02.2017

Ўзбекистон Халқ банки Ягона давлат порталида жисмоний шахслар учун янги интерактив хизматни рўёбга чиқарди. Хизмат ШЖБПҲдаги (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) жамғармалар ҳолати тўғрисида ахборот олиш имконини беради.

Ушбу хизматдан ЭРИ калити жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини сақлайдиган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

 

Хизмат автомат равишда амалга оширилади. Бепул асосда кечаю кундуз тақдим қилинади. Уни олиш учун ШЖБПҲ рақамини мажбурий кўрсатган ҳолда электрон шаклни тўлдириш зарур. Хизмат кўрсатиш учун бошқа ҳужжатлар сўралмайди. Жавоб онлайн режимида фойдаланувчининг шахсий кабинетига ва электрон почтага тақдим қилинади.