Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида ходималарга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш тўғрисидаги хабарномалар my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига юборилади . Бундай хабарларни қандай кузатиш мумкинлиги ва нафақа тайинлашда ходимада муаммо юзага келмаслиги учун кадрлар бўйича ходим my.mehnat.uz сайтида нима қилиши кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра ЯММТ ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:
– Ҳақиқатан ҳам, «Ягона реестр» АТ бундай хабарномани шакллантиради ва уни my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига юборади. Ушбу хабарномалар:
- нафақа тайинлаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда – нафақани тўлаш шакли ва муддати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади;
- нафақа тайинлаш рад этилганда – рад этиш сабабларини тушунтиради.
Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/tushlik_vaqti_1_soatdan_kam_bulishi_mumkinmi